[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

29.03.2019. “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонунига риоя этилиши устидан жамоатчилик назоратини ўрнатиш борасида ижтимоий ҳамкор ташкилотлар билан жорий йилнинг 27 март куни Миробод туманида фаолият юритаётган “Ўзавтосаноат” акционерлик компаниясида “Меҳнат муҳофазаси ойлиги” доирасида семинар-тренинг ўтказилди.

100 дан ортиқ касаба уюшма фаоллари, корхона, ташкилотлар меҳнат муҳофазаси хизмати ходимлари, иш берувчилар иштирок этган семинар иштирокчиларига сўнгги пайтларда соҳадаги ўзгариш ва янгиликлар, жойларда амалга оширилаётган ишлар, Давлат ва ҳукумат томонидан қабул қилинаётган қарорлар, меъёрий ҳужжатлар ҳақида батафсил тушунчалар берилди.

Семинар ишида “Max General Group” масъулияти чекланган жамияти раҳбари Низамов Соибжон Ганиевич, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси бўлим бошлиғи Утаганов Шуҳрат Холмўминовичлар  сўзга чиқдилар.

Сўнг, семинар-тренинг иштирокчилари гуруҳларга бўлиниб, ҳар бир гуруҳга меҳнат муҳофазаси масалаларидан иборат мавзулар берилди, гуруҳ аъзолари мавзуларни ёритишда фаоллик кўрсатиб, ўз фикр ва мулоҳазалари билан ўртоқлашдилар.

Семинар-тренинг ишида Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмасидан  57-мактаб ўқитувчиси Қўчқоров Б. Ўзбекистон Республикаси “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонунининг 31-моддасига мувофиқ “Касаба уюшмаларининг, ходимлар бошқа вакиллик органларининг меҳнатни муҳофаза қилишни таъминлаш борасидаги ҳуқуқлари;

Давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмасидан  “Кафолат” суғурта компаниясининг мажбурий суғурта департаменти бош менежменти Уронов Д. “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 24 июндаги 177-сонли қарори билан тасдиқланган “Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш Қоидалари” талаблари;

Металлургия ва машинасозлик ва агросаноат ходимлари касаба уюшмасидан Металлургия ва машинасозлик саноати ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши меҳнат муҳофазаси бўйича бош  мутахассиси Сагдуллаев М. М. “Иш ўринларини меҳнат шароитлари ва асбоб-ускуналарнинг жароҳатлаш хавфлилиги юзасидан аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низом талаблари;

Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмасидан П.Ф.Боровский номидаги коллеж ўқитувчиси Алимова Г. “Ходимларни дастлабки ва даврий тиббий кўриклардан ўтказиш” ҳақидаги мавзуларни ёритиб бердилар.

Семинар ишида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси аппаратининг меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими мудири Каримова Нодира Баходиржоновна иштирок этди.

Тадбир иштирокчилари ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олдилар.

Ушбу тадбирлар нафақат соҳа эгаларини, балки барча фаолларни янада хушёр ва огоҳлик билан меҳнат вазифаларига ёндошиш, жойларда профилактика ишларини амалга ошириш юзасидан жамоатчилик назоратини ўрнатишга хизмат қилади.

Пойтахт туманларида “Меҳнат муҳофазаси ойлиги” давом этмоқда.

Тошкент шаҳар касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашма аппарати меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими мудири

Р.Махамадалиев