[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

26.04.2019. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерация Кенгаши Раёсатининг 2019 йил 28 февралдаги № 12-33 “с”-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Самарқанд вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси ва Ўзбекистон Кимё ва фармацевтика саноати ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши билан биргаликда жорий йилнинг 24 апрель куни вилоят касаба уюшмалари бирлашмасининг катта мажлислар залида “Хавфсизлик, саломатлик ва келажакдаги меҳнат” шиори остида “Аёллар ва ёшларнинг меҳнат муҳофазаси эътибор марказида” мавзусида Давра суҳбати бўлиб ўтди.

Бирлашма биносининг кириш қисми аъзо ташкилотлар ва корхоналарнинг “28 апрель – Бутунжаҳон меҳнатни муҳофаза қилиш куни”га оид баннерлари ва кўргазмали жиҳозлар, ходимлар меҳнат фаолиятида фойдаланадиган махсус кийим, пойафзал ва бошқа ҳимоя воситалари кўргазмаси билан жиҳозланди. Ушбу санага бағишланган 500 дона эслатма, қўлланма ва тавсиялар чоп этилиб, барча иштирокчиларга тарқатилди. Мазкур қўлланмада “28 апрель – Бутунжаҳон меҳнатни муҳофаза қилиш куни”нинг нишонланиш сабаблари, Халқаро меҳнат ташкилотининг дунё миқёсида касб касалликлари ва бахтсиз ҳодисалар тўғрисидаги маълумотлари, меҳнатни муҳофаза қилишда иш берувчи ва касаба уюшмасининг роли каби маслалалр ёритилган, ишчи ходимлар томонидан меҳнат муҳофазаси бўйича саволлар билан мурожаат қилиш мумкин бўлган манзиллар ва маъсул шахслар телефон рақамлари кўрсатилган.

Давра сухбатида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қонунчилик палатаси депутати Д.Файзиева, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлиги бўлими мудири Н.Каримова, Самарқанд вилоят ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Г.Алимова, Кимё ва фармацевтика саноати ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси ўринбосари С.Тўхтаев, “Ўзкимёсаноат” АЖ саноат хавфсизлиги  мутахассиси И.Латипов тармоқ касаба уюшмаси Республика Кенгаши меҳнат муҳофазаси бўйича бош мутахассиси К.Нигматуллаевлар иштирок этдилар.

Давра сухбатини вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси раиси С.Рафиков кириш сўзи билан очиб берди.

Тадбир давомида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 7 мартдаги ПҚ-4235-сонли “Хотин-қизларнинг меҳнат ҳуқуқлари кафолатларини янада кучайтириш ва тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлашга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори, “Хотин-қизлар ва ёшларнинг меҳнат муҳофазаси, уларнинг ҳуқуқлари ва кафолатлари тўғрисида”, “Электр хавфсизлиги соҳасида аёлларга яратилган меҳнат шароитлари тўғрисида”, “Аёллар ва ёшларнинг меҳнатини муҳофаза қилишда жамоатчилик назорати” ва “Меҳнаткашларнинг соғломлиги ва хавфсизлиги таъминлаш касаба уюшмаларининг устивор вазифаларидан биридир” мавзуларида маърузалар тингланди.

Давра сухбати якунида хотин-қизлар ва ёшлар меҳнатини муҳофаза килишга оид муаммолар ва уларни ечими юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилди, иштирокчилар томонидан савол-жавоблар қизғин тарзда олиб борилди.

Шу билан биргаликда “Меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлиги бўйича жамоатчилик назоратини ташкил этиш юзасидан республика кўрик-танлови” 1-босқичи ғолибларини тақдирлаш маросими ўтказилди. Кўрик-танлов ғолиблари дипломлар ва қимматбаҳо эсдалик совғалар билан мукофотландилар.

Дастурга мувофиқ куннинг иккинчи ярмида Давра сухбати иштирокчилари “8 Март” МЧЖ га ташриф буюришиб, у ерда хотин-қизлар ва ёшларга яратилган шароитлар билан танишдилар.

Самарқанд вилоятининг барча шаҳар ва туманларида “28 апрель – Бутунжаҳон меҳнатни муҳофаза қилиш куни”га бағишланган тадбирлар давом этмоқда.

Кимё ва фармацевтика саноати ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши

меҳнат муҳофазаси бўйича бош мутахассиси

Камол Нигматуллаев