[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

17.05.2019. Фуқаро Ў.Т. 1989 йилдан буён 20 йил давомида Тошкент вилояти Охангарон тумани тиббиёт бирлашмасида ишлаб келган ва бугунги кунда иш берувчиси гайриқонуний тарзда мазкур ходимни нафақа ёшига тўлиши муносабати билан у билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилган.

Фуқаро Ў.Т. ўз ҳуқуқларини тиклашда амалий ёрдам сўраб Тошкент вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасига мурожаат қилди.

Касаба уюшмаси мутахассислари мурожаатни кўриб чиқиш жараёнида касаба уюшмаси қўмитаси мажлисига фуқаро Ў.Т. тегишли тартибда чақирилмаганлиги ва у билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилиш учун розилик бериш масалаласи унинг иштирокисиз бўлганлиги аниқланди. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 102-моддаси талаби бузилганлиги ҳам аниқланди. Ҳусусан, иш берувчи меҳнат шартномасини бекор қилиш нияти ҳақида ходимни камида икки ой олдин ёзма равишда (имзо чектириб) огоҳлантирмаган.

Фуқаро Ў.Т. манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида Тошкент вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Охангарон туманлараро судида ўз хулосаси билан иштирок этди. Натижада, касаба уюшмалари аралашуви билан фуқаро Ў.Т. 10.05.2019 йилдаги 195-сонли бўйруқ асосида ўз ишига тикланди ва мажбурий прогулда юрган вақти учун 6.219.536 сўм иш ҳақи ҳамда 1.696.237 сўм маънавий зарар, жами 7.915.773 сўм ундириб берилди.