[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

20.05.2019. Айни кунларда Тошкент шаҳридаги корхона ва ташкилотларга қарашли 24 та оромгоҳда ёзги мавсумга қизғин ҳозирлик кўрилмоқда. 

Бунда, энг аввало, болаларнинг хавфсизлигини таъминлаш, тарбиячилар, тиббий ходимларни йўриқнома билан таништириш ва кўрсатмалар бериш, оромгоҳдаги таъмирлаш ва ободонлаштириш ишларини сифатли бажариш, электр жиҳозлари ва кабеллар созлигини синовдан ўтказиш, озиқ-овқат захирасини тайёрлаш, дори-дармон ва тиббий анжомлар билан таъминлаш, кутубхоналарни янги адабиётлар билан бойитиш, спорт анжомлари билан таъминлаш каби талаблар кўнгилдагидек бажарилишига эътибор қаратилмоқда.
Бинолар таъмирланиб, кўргазмали воситалар, турли адабиётлар, мебеллар ва маиший жиҳозлар, асбоб-ускуналар билан таъминланмоқда. Объектларни ўт ўчириш воситалари билан таъминлаш, биноларнинг ёнғин хавфсизлиги ҳолати, оромгоҳ ҳудуди, ошхоналар, чўмилиш ва озиқ-овқат маҳсулотларини сақлаш жойлари, сув таъминоти манбалари текширувдан ўтказил­япти.
– Оромгоҳимиз 150 ўринга мўлжалланган бўлиб, жорий йилги мавсум учун капитал таъмирдан чиқарилди, – дейди Давлат солиқ қўмитасига қарашли «Баркамол» болалар спорт ва дам олиш оромгоҳи директори Муяссар Аҳмаджонова. – Ётоқхоналарда махсус кийим-бош ва оёқ кийимлари, гигиена воситалари шай қилиб қўйилди, ошхона жиҳозлари, идиш-товоқлар янгиланди. Шунингдек, мусиқа, рассомчилик, спорт ва компьютер каби тўгарак хоналари ҳамда алоҳида бадиий ва эртак китоблари билан бойитилган кутубхона ташкил қилинди, қўшимча болалар майдончаси, бассейн қурилиб, фойдаланишга топширилди. Болажонлар учун бу йилги таътил унутилмас бўлиши учун ҳаракат қиляпмиз.
Ҳар хил тўгараклар, маънавий-маърифий тадбирлар, спорт мусобақалари болажонларнинг бўш вақтига мазмун киритиши шубҳасиз. Бундан ташқари, уларнинг билим даражаси, дунёқараши ва маънавиятини ошириш мақсадида мода ва турмаклар, эртаклар танловлари, спартакиада, «Тозалик куни», «Театр кечаси» каби кўплаб тадбирлар ўтказилади. Дам олувчилар қизиқиши ва иқтидорига қараб, севимли машғулоти билан банд бўлишига имкон яратилади.