[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

11.06.2019. Ишчи-ходимлар меҳнатини муҳофаза қилиш масаласи тармоқлар хусусиятининг ҳилма-хиллигига қарамай барча корхона, ташкилот ва муассасаларда муҳим аҳамиятга эга. Бу борада бошланғич касаба уюшма ташкилоти томонидан меҳнат муҳофазасини ташкил этиш бўйича жамоатчилик назоратини йўлга қўйиш масаласига катта эътибор қаратилмоқда Айниқса, энергетика сохаси корхоналарида меҳнатни муҳофаза қилиш ва хавфсизлик техникаси бўйича масъул ходимларнинг ўз вазифасига жиддий ёндошувининг аҳамияти улкандир. Инсон ҳаёти, саломатлиги ҳамда ишдан сўнг ўз уйига соғ-саломат қайтиши ўзи ва оиласи учун нақадар мисли кўрилмаган бахт эканлигини тасаввур қилиш қийин эмас.

Шу боис, меҳнат муҳофазаси қонунчилигига киритилаётган қўшимча ва ўзгартиришлар, ишлаб чиқаришда содир бўлаётган бахтсиз ходисалар ва жароҳатланиш холатларини олдини олиш, касаба уюшмаларининг хўжалик органи билан ҳамкорликда меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлик техникаси холатларини яхшилаш, хавфсиз меҳнат шароитни яратиш чораларини кўриш, иш жойларини шаҳодатномадан ўтказиш, ишчи-ходимларни тиббий кўрикдан ўтказиш ва бошқа бир қатор масалалар юзасидан ўқув ҳамда семинар-тренинглар ўтказиб келинмоқда.

Жорий йилнинг 26 май-1 июнь кунлари Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши Ўқув марказида касаба уюшмаларининг меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича вакиллари учун ташкил этилган ўқувлар бунинг ёрқин далилидир. Ушбу ўқувларда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасида белгиланган устувор йўналишлар, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси, бандлик ва ижтимоий ҳимоя сохасида касаба уюшманинг вазифалари, Халқаро Меҳнат Ташкилотининг Ўзбекистон Республикаси томонидан ратификация қилинган Конвенциялари ва уларни касаба уюшмалари томонидан қўллаш амалиёти, Ўзбекистонда диний бағрикенглик, виждон эркинлиги ва миллатлараро тотувлик, меҳнат қонунчилиги ва муносабатларини тартибга солиш, меҳнаткашларни ижтимоий-иқтисодий ва ҳуқуқий манфаатларини ҳимоя қилишда жамоа шартномасининг ўрни, бахтсиз ходисалар ва ходимлар саломатлигининг бошқа хил зарарланишларини текшириш ва ҳисобга олиш, касб касалликлари, уларнинг диагностика, экспертиза ва реабилитация қили, касаба уюшма ташкилотларида электрон хужжат айланиш тизимини жорий этиш, касаба уюшма аъзолик бадалларини тақсимлаш, касаба уюшма бюджети маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланиш, санатория йўлланмаларини олиш ва бериш тартиби каби мавзулар мутахассис ўқитувчилар томонидан ёритиб берилди.

Ўқув давомида тингловчилар “Тошкент иссиқлик электр маркази” АЖга амалий машғулот ўташ, ўзаро фикр ва тажриба алмашиш учун олиб борилди. Шунингдек, дастурга маданий тадбир киритилган бўлиб, уларнинг Тошкент шаҳридаги Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театрига ташрифи ташкил этилди.

Ўқувлар якунида тингловчиларнинг олган билимлари бўйича тест синовлари ўтказилди. Сўнгра касаба уюшма Республика кенгаши ва Ўқув маркази раҳбариятлари иштирокида давра суҳбати ташкил этилди ҳамда тингловчиларга тест натижалари бўйича гувоҳномалар топширилди.