[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

19.06.2019. Барча корхона, ташкилот ва муассасаларда ишчи-ходимлар меҳнатини муҳофаза қилиш масаласи муҳим аҳамиятга эга. Шу маънода бошланғич касаба уюшма ташкилотлари меҳнат муҳофазасини ташкил этиш бўйи­­ча жамоатчилик назоратини йўлга қўйиш масаласига катта эътибор қаратмоқда. Айниқса, энергетика соҳаси корхоналарида меҳнатни муҳофаза қилиш ва хавфсизлик техникаси бўйича ­масъул ходимларнинг ўз вазифасига жиддий ёндашуви ўта муҳимдир.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши Ўқув марказида касаба уюшмаларининг меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича вакиллари учун ташкил этилган ўқувлар чоғида меҳнат қонунчилиги ва муносабатларини тартибга солиш, меҳнаткашларнинг ижти­м­оий-иқтисодий ва ҳуқуқий манфаатларини ҳимоя қилишда жамоа шартномасининг ўрни, бахтсиз ҳодисалар ва ходимлар саломатлигининг бошқа хил зарарланиш­ларини текшириш ва ҳисобга олиш, касб касалликлари, уларни диагностика, экспертиза ва реабилитация қилиш, касаба уюшма ташкилотларида электрон ҳужжат айланиш тизимини жорий этиш, касаба уюшма аъзолик бадалларини тақсимлаш, касаба уюшма бюджети маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланиш, санаторий йўлланмаларини олиш ва бериш тартиби каби мавзуларда машғулотлар ўтказилди. Шу билан бирга, Президентимизнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасида белгиланган устувор йўналишлар, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси, бандлик ва ижтимоий ҳимоя соҳасида касаба уюшмасининг вазифалари, Халқаро меҳнат ташкилотининг мамлакатимиз ратификация қилган Конвенциялари ва уларни касаба уюшмаларида қўллаш амалиёти, мамлакатимизда диний бағрикенг­лик, эътиқод эркинлиги ва миллатлараро тотувлик ҳақида кенг тушунча берилди.
Ўқув давомида тингловчилар «Тошкент иссиқлик электр маркази» АЖга амалий машғулот ўташ, ўзаро фикр ва тажриба алмашиш учун олиб борилди. Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театридаги спектакль томошаси эса ўзига хос маънавий-маърифий дарс вазифасини ўтади.
Машғулотлар якунида тингловчиларнинг олган билимлари бўйича тест синовлари ўтказилди. Сўнгра тармоқ касаба уюшмаси Республика кенгаши ва Ўқув маркази раҳбарияти иштирокида давра суҳбати ташкил этилиб, тингловчиларга тест натижалари бўйича гувоҳномалар топширилди.