[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

23.06.2019. Самарқанд шаҳридаги  “Ёшлар маркази”да “ТЕМП-2019” касаба уюшма ёшлари форуми иштирокчиларининг шаҳар ҳокими Бобурмирзо Облақулов билан учрашуви бўлиб ўтди.

Тадбир аввалида форум иштирокчилари марказда ташкил этилган ёш ҳунармандлар, рассомлар ва ижодкорларнинг ишланмалари, ўймакорлик ишлари билан танишдилар. Иштирокчиларнинг айримларига бу соҳада иқтидорларини синаб кўриш имконияти ҳам яратиб берилди.

Учрашувни Самарқанд вилояти касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси кенгаши раиси Суҳроб Рафиқов очди.

– Қадим Рим тенгдоши бўлган шаҳримизда касаба уюшмалари ёшлари форуми иштирокчиларини кутиб олганлигимиздан мамнунмиз, – деди Самарқанд  шаҳар ҳокими Б.Облақулов. – Шаҳримиз аҳолисининг асосий қисмини ёшлар ташкил этади. Эътиборли жиҳати шундаки,  келажагимиз эгалари бўлган ёшларга умид ва ишончимиз катта. Улар ҳаётнинг барча жабҳаларида ўзлигини намоён этиб келмоқда. Бугун янгитдан барпо этилаётган Самарқанд саноатининг устуни бўлган ишлаб чиқариш корхоналарини ёшлар бошқармоқда.

Шундан сўнг республика ёшлар маркази Самарқанд вилоят бўлинмасининг ёш нотиқлар ва сиёсатчилар клуби раҳбари Меҳрож Исаев, Самарқанд туманидаги “Султонов Қутфиддин олмазорлари” фермер хўжалиги раҳбари Темур Фазлиддинов, ёш тадбиркор Аминжон Ёдгоров, республика ёшлар маркази Самарқанд вилояти бўлинмаси тўгарак раҳбари Фаррух Холиқуловлар вилоят ёшларининг иқтисодиёт юксалишдаги улушлари, ижтимоий ривожланишдаги хиссаси, ёшларга давлат томонидан кўрсатилаётган ғамхўрликлар хусусида сўзлашди.

Ёшлар ҳаёти уларнинг интелектуал интилишларига доир мулоқот ҳам қизғин кечди.

Аъзам Абулфайзов, Нурилла Шамсиев,

(ishonch.uz сайтдан олинган маълумот)