[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

03.07.2019. Кимё ва фармацевтика саноати ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши тизимидаги «Аммофос-Максам» АЖ тасарруфидаги «Чимён» оромгоҳида мавсум давомида 7-13 ёшли бир минг саккиз юздан зиёд ўғил-қизни дам олдириш режалаштирилган.

– Меҳнаткашлар ҳамда уларнинг фарзандларини соғломлаштириш ва дам олдириш касаба уюшмалари фаолиятининг муҳим йўналишларидан биридир, – дейди «Аммофос-Максам» АЖ касаба уюшма қўмитаси раиси Махсудали Маматов. – Ҳар бир навбатда 360 нафар ўғил-қиз мириқиб ҳордиқ чиқариши, унутилмас таассуротлар билан мактаб қучоғига қайтиши учун астойдил ҳаракат қилмоқдамиз. Танловлар ва спорт мусобақалари, ёзувчилар, санъаткорлар, спорт усталари билан учрашувлар, оромгоҳ жойлашган ҳудудлар тарихи билан таништириш, бой ҳаётий таж­рибага эга бўлган инсонлар билан мулоқотлар уюштирилиши ушбу мақсадга хизмат қилмоқда.
Жорий йилда болалар соғломлаштириш оромгоҳлари фаолияти 4-5 навбатда ташкил этилиб, 7830 нафар болажонни қабул қилиши режалаштирилган.

Шаҳина Жўраева 
Кимё ва фармацевтика саноати ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг етакчи мутахассиси