12.06.2019. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари раҳбарлари, иш берувчилар ҳамда кенг жамоатчиликнинг эътиборини меҳнатни муҳофаза қилиш масалаларини ҳал этишга қаратиш, ишлаб чиқариш маданиятини юксалтириш ходимларга соғлом ва хавфсиз меҳнат шароитларини яратиш, ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалар ва касб касалликларининг олдини олиш, шунингдек, «Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги қонунга риоя этилиши устидан жамоатчилик назоратини ўрнатиш борасида ўзаро ҳамкорлик самарадорлигини янада ошириш касаба уюшмалари фаолиятида алоҳида ўрин тутади.
«Меҳнат муҳофазаси ойлиги» доирасида «Акфа инжиниринг энд мэнежмент» масъулияти чекланган жамияти тизимидаги «Паллада инвестмент» корхонасида Сергели туманида фаолият юритаётган корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари, касаба уюшма қўмитаси раислари, меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати ходимлари иштирокида ўтказилган семинар ушбу мақсадга хизмат қилди. «Меҳнат муҳофазаси ойлиги» доирасида «Акфа инжиниринг энд мэнежмент» масъулияти чекланган жамияти тизимидаги «Паллада инвестмент» корхонасида Сергели туманида фаолият юритаётган корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари, касаба уюшма қўмитаси раислари, меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати ходимлари иштирокида ўтказилган семинар ушбу мақсадга хизмат қилди. Унда «Pallada investment» масъулияти чекланган жамияти бош технологи Жасур Тожибоев ходимларга яратилган меҳнат шароитлари, меҳнатни муҳофаза қилиш йўналишида амалга оширилаётган ишлар, Сергели тумани ғазначилик бўлинмаси бошлиғи Улуғбек Гулбоев, Тошкент шаҳар молия бош бошқармаси таълим муассасаларини молиявий таъминлаш бўлими бошлиғи Асрор Маҳмудов меҳнат муҳофазаси йўналишига давлат харажатларини амалга ошириш тартиби, «Max General Group» масъулияти чекланган жамияти раҳбари Соибжон Низомов ходимларни бахтсиз ҳодисалар ва касб касалликларидан мажбурий суғурта қилиш ҳақида сўз юритишди. Ойлик доирасида Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Сергели тумани кенгаши ташаббуси ва Тошкент шаҳар касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси кенгашининг кўмаги билан туманда фаолият юритаётган мактаблардаги меҳнат муҳофазаси хизмати ходимлари махсус ўқув курсларида ўқитилиб, якунида уларга сертификатлар топширилди.Тадбир асносида семинар иштирокчилари «Паллада инвестмент» корхонасида ходимларга яратилган меҳнат шароитлари билан танишдилар.
Тошкент шаҳар касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими