[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

30.07.2019. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан Мудофаа вазирлиги билан ҳамкорликда Сурхондарё вилоятининг Жарқўрғон туманидаги Какайди қўрғонида жойлашган ҳарбий шаҳарчада Ўзбекистон Республикаси Президентининг 5 та муҳим ташаббуси ижроси юзасидан тадбир ўтказилди.

Хусусан, беш муҳим ташаббуснинг бири бўлган хотин-қизлар бандлигини таъминлаш йўналишидаги ишларга муносиб ҳисса қўшиш мақсадида Касаба уюшмалари Федерацияси томонидан кичик тикув цехи ташкил этилиб, 6 дона замонавий тикув машиналари ҳадя қилинди ва ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзолари бандлиги таъминланди. Шунингдек, ёшларни китобхонликка кенг жалб қилиш мақсадида ҳарбий хизматчиларнинг фарзандлари учун 200 дона китоб жамланмаси совға қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши аъзолари ҳарбий қисмдаги аскарлар, ҳарбий хизматчиларга яратилган шарт-шароитлар, жумладан, маънавият-маърифат хонаси, кутубхона ётоқхона, ошхона, спорт-соғломлаштириш мажмуаси, ўқув машқлари хоналари ҳамда ижтимоий-маиший шароитлар билан яқиндан танишдилар.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси матбуот хизмати