09.08.2019. Ўзбекистон касаба ушмалари Федерациясида “Одам савдоси ва мажбурий меҳнатга қарши курашишда фуқаролик жамияти институтларининг ўрни” мавзуидаги семинар ўтказилди. Тадбир Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази ва Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси ҳамкорлигида ташкил этилди.
Семинарда Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси ҳамда тармоқ касаба уюшмалари Республика кенгашлари ва ҳудудий бирлашмалари мутасаддилари, Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Ўзбекистондаги Лойиҳалари мувофиқлаштирувчиси элчи Жон МакГрегор, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директори Акмал Саидов иштирок этдилар.
Бугунги кунда одам савдоси ва мажбурий меҳнат дунёнинг барча мамлакатларини ташвишга солаётган долзарб муаммолардан биридир. Ўзбекистонда ушбу иллатларга қарши курашиш учун БМТ ва ХМТнингхалқаро шартномалари ратификация қилинган бўлиб, уларга мувофиқ миллий қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар киритилди.
Ҳозирги кунда Ўзбекистонда одам савдоси ва мажбурий меҳнатнинг олдини олиш бўйича кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 июлда қабул қилинган “Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштиришгаоид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони мамлакатимизда ушбу жиноий ишларга қарши курашиш тизимини тубдан янги босқичда, янада жадал суръатларда олиб бориш учун ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилади.
Одам савдоси ва мажбурий меҳнатдан жабрланганларнинг ватанга қайтиши ва реабилитация қилиниши учун давлатимиз томонидан уларга беғараз ёрдам кўрсатиб келинмоқда. Шу мақсадда Одам савдоси жабрдийдаларига ёрдам бериш ва уларни ҳимоя қилиш бўйича республика реабилитация маркази тузилган. Ушбу Марказ жабрланувчиларга ҳам психологик, ҳам юридик, ҳам тиббий томондан ҳар томонлама ёрдам кўрсатиб келмоқда.
Семинарда мажбурий меҳнатнинг олдини олишда касаба уюшмалари томонидан олиб борилаётган ишларга ҳам тўхталиб ўтилди. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси ҳам Республикада мажбурий меҳнатни батамом йўқ қилиш бўйича тизимли чора-тадбирларни амалга ошириб келмоқда. Хусусан, жамоа шартномалари ва меҳнат тўғрисидаги қонунчилик талабларига риоя этилиши, мажбурий меҳнатдан фойдаланишнинг олдини олиш борасида корхона, ташкилот ва муассасалардаги бошланғич касаба уюшма ташкилотларининг масъулияти кучайтирилди. Касаба уюшмалари томонидан жойларда мажбурий меҳнат аломатлари аниқланганда тезкор хабар бериш учун Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг 1092 рақамли “Ишонч телефонлари” ишлаб турибди. Шунингдек, Касаба уюшмалари Халқаро учинчи томон мониторинги лойиҳаси билан ҳамкорликни изчил давом эттирган ҳолда лойиҳа томонидан ташкил этилаётган тадбир ва тренингларга асосан касаба уюшмалари, тренерлари жалб қилинмоқда.
Семинарда бугунги кунда мажбурий меҳнатга йўл қўймаслик борасида нафақат қишлоқ хўжалиги ишларида, балки иқтисодиётнинг бошқа тармоқларидаги корхона ва ташкилотларда ҳам касаба уюшмалари томонидан миллий мониторинг ўтказилиши, шунингдек, касаба уюшма фаоллари ва иш берувчиларнинг ҳуқуқий маданиятини ошириш мақсадида махсус ўқув машғулотлари ўтказиш тизими йўлга қўйилгани қайд этилди. Мазкур ўқув машғулотларида мажбурий меҳнат элементлари, унга йўл қўймаслик борасида амал қилиниши лозим бўлган миллий ва халқаро меҳнат стандартлари бўйича билим ва кўникмалар оширилмоқда. Шу билан бирга мажбурий меҳнатга йўл қўймаслик борасида давлат назорати билан бир қаторда касаба уюшмалари томонидан жамоатчилик назорати ҳам олиб борилиши йўлга қўйилди.
Семинарда иш берувчилар ўз ходимларининг барча соҳадаги, хусусан, меҳнат соҳасидаги ҳуқуқ ва эркинликларини ҳурмат қилиши, ҳар бир муассасада ходимларнинг меҳнат шартномаси асосида аниқ белгиланган хизмат вазифалари ҳамда меҳнатга ҳақ тўлаш тизими қонун ва қонуности ҳужжатлари билан белгилаб қўйилганлигини унутмасликлари, миллий ҳамда халқаро меҳнат стандартларига қатъий амал қилишни ёддан чиқармасликлари зарур эканлиги таъкидланди.
Маърузалар ва баҳс-мунозаралар тарзида ўтказилган семинарда ЕХҲТ техник кўмагида нашр этилган“Одам савдоси жабрдийдаларини келиб чиқиш мамлакатига қайтариш жараёнида инсон ҳуқуқларига амал қилиш бўйича Дастуруламал принциплар” номли тўпламнинг тақдимоти бўлиб ўтди.
Ушбу қўлланманинг биринчи қисмида тақдим этилган етти дастуруламал принцип ЕХҲТ минтақасида қўлланиладиган халқаро нормалардан келиб чиққан бўлиб, ҳар бир принцип қисқа ва аниқ шаклда баён этилган.
Шунингдек, қўлланмада давлат органларива фуқаролик жамияти институтларга одам савдоси ҳамда мажбурий меҳнатга қарши курашиш соҳасига доир тегишли тавсиялар берилган.
Тўпламнинг иккинчи қисмидаушбу дастуруламал принциплар учун асос бўлганхалқаро-ҳуқуқий нормалар ҳақида атрофлича тушунчаларўз мужассамини топган.
Қўлланма одам савдоси жабрдийдаларини ҳимоя қилишни яхшилашга кўмаклашишга даъват этади. Шу боис ушбу нашр давлат ташкилотлари ва фуқаролик жамияти институтлари учун зарур манба ҳисобланади.
Тўплам жабрдийдаларни қайтариш масаласига қонунчилик ёки дастурий сиёсий ёндашувларни ишлаб чиқиш билан шуғулланаётган давлат тузилмалари учун ҳам фойдалидир.