[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

19.08.2019. “Касаба уюшмалари тўғрисида”ги қонун лойиҳаси муҳокамасига бағишланган тадбирларда билдирилган таклифлар.

«Қурултой»ми ёки «Съезд»?

Бахтиёр Йўлдошев
Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Ангрен шаҳар кенгаши раиси:

– Лойиҳанинг 10-моддасидаги «қурултой» сўзи қолдирилиб, «съезд» сўзи олиб ташланиши мақсадга мувофиқ. Қолаверса, касаба уюшмаларининг вазифа ва мажбуриятлари ­бошланғичдан тортиб то бирлашма, федерация­га қадар аниқ ҳамда лўнда ифодаланиши керак.

Солиқ имтиёзи белгиланса…

Абдуманноб Мурувватов
Истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари касаба уюшмаси
Бўка тумани кенгаши раиси:

– Қонун лойиҳасининг 27-моддасига «касаба уюшмаларида жамоатчилик асосида ишлаётган ходимларнинг иш ҳақи (2-3 энг кам ойлик иш ҳақи) амалдаги солиқ ва бошқа мажбурий тўловлардан озод этилади» деб қўшимча киритиш зарур.