21.08.2019. “Касаба уюшмалари тўғрисида”ги қонун лойиҳаси муҳокамасига бағишланган тадбирларда билдирилган таклифлар.
Барчага бирдек эътибор
Камол Шодиметов
Халқ депутатлари Тошкент вилояти
кенгаши депутати:
– Муддатли меҳнат муносабатларини тартибга солиш керак. Содда қилиб айтганда, мардикорчилик билан шуғулланаётганларнинг ҳам ҳақ-ҳуқуқлари, меҳнат муҳофазаси таъминланишига эътибор қаратиш лозим.
Содда ва аниқ бўлсин…
Анвар Зокиров
Таълим, фан ва маданият ходимлари
касаба уюшмаси Тошкент тумани
кенгаши раиси:
– Қонун лойиҳасининг ўзбекча матнидаги стилистик ва орфографик хатоларни тузатиш керак. Унда русча вариантдаги кўплаб моддалар сўзма-сўз ёки хато таржима қилинган. Натижада маъно бузилишларига йўл қўйилган. Хуллас, юзага келган номутаносибликни тўғрилаш зарур.