22.08.2019. «Касаба уюшмалари тўғрисида»ги қонун лойиҳаси муҳокамасига бағишланган тадбирларда билдирилган таклифлар.
Палатада вакил бўлиши шарт
Чори Қодиров
Навоий вилояти касаба уюшма ташкилотлари бирлашмасининг меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими мудири:
– Ходимларни бахтсиз ҳодисалардан ҳимоялаш комиссияларида бошланғич касаба уюшмаларининг иштирокини таъминлаш муҳим аҳамиятга эга. Шу боис қонун лойиҳасига ушбу масалани янада аниқроқ ва кенгроқ акс эттирувчи меъёрлар киритиш зарур. Бундан ташқари, Олий Мажлис Қонунчилик палатасида касаба уюшмаларининг доимий ишлайдиган вакили бўлиши лозим.