[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

23.08.2019. «Касаба уюшмалари тўғрисида»ги қонун лойиҳаси муҳокамасига бағишланган тадбирларда билдирилган таклифлар.

Муддат қани?

Учқун Аҳмедов
Давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари Республика кенгашининг Навоий вилояти
бўйича масъул ташкилотчиси:

– Янги қонун лойиҳасининг 46-моддасида «Жамоатчилик эшитуви» деб номланган меъёр ўз аксини топган. Унда белгиланишича, давлат органлари, уларнинг мансабдор шахс­лари, иш берувчилар ва уларнинг бирлашмалари фаолиятига тааллуқли, жамоат аҳамиятига молик бўлган ёхуд ходимлар ёки умуман корхонанинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига дахлдор масалаларни муҳокама қилиш учун ташкил этиладиган йиғилиш жамоатчилик эшитуви ҳисобланади. Лекин ушбу моддада унинг муддати кўрсатилмаган. Шу боис жамоатчилик эшитувининг аниқ муддати белгиланишини таклиф қиламан.