[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

23.08.2019. Айни вақтда Фарғона вилоятининг туман ва шаҳарларида ёш авлод вакилларига сабоқ бериб келаётган 135 нафар таълим фидойиси айни пайт­­да «Чимён», 80 нафарга яқин ўқитувчи «Зилол» сиҳатгоҳида ҳордиқ чиқармоқда.

– 32 йилдан буён ёшларга тарих фанидан дарс бераман, – дейди Риштон туманидаги 20-умумтаълим мактаби ўқитувчиси Фозилжон Асқаров. – Касаба уюшмалари ажратаётган имтиёзли йўлланмалар асносидаги дам олишимиз эртанги фаолиятимиз учун пойдевор бўлди десам, янглишмайман. «Чимён»да дам олиб қайтгач, янгича куч, янгича ғайрат ва шижоат билан ўқув йилини бошлаймиз.
– Касаба уюшмалари бизни доимо қўллаб-қувватлаб келади, – дейди Учкўп­рик туманидаги 24-умумтаълим мактаби ўқитувчиси Шаҳзодахон Аҳмаджонова. – Мана, яна касаба уюшмаси кўмагида «Чимён» санаторийсида керакли муолажаларни ол­япмиз. Бу ерда ўтказилаётган турли маданий-маърифий тадбирлар, концертлар вақтимизнинг янада мазмунли ўтишига хизмат қилмоқда. Бундан ташқари, Шоҳимардон, Қўқон каби шаҳарларга саёҳатлар ҳам ташкил этилмоқда.
– Бошқа касб эгаларидан фарқли ўлароқ таълим фидойилари йилнинг июнь-август ойларида меҳнат таътилига чиқади, – дейди Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Рес­публика кенгашининг Фарғона вилояти бўйича масъул ташкилотчиси Лолахон Аҳмедова. – Ўн ой давом этган иш жараёни, ақлий меҳнат ҳар қандай инсонни толиқтиради. Мақсадимиз – таълим жонкуярларига муносиб меҳнат шароитини яратиб бериш, саломатлик­ларини мустаҳкамлашдан иборат. Шунинг учун ҳам уларнинг саломатлигига жиддий ­эътибор қаратиб келяпмиз. Ҳозиргача вилоятдаги умумтаълим мактаб­ларининг 1400 нафардан зиёд ўқитувчилари санаторийларда соғлиқларини мустаҳкамлади.

Жамшид Эргашев