27.08.2019. Фарғона вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгашига Данғара тумани, Чинобод МФЙ, Мархамат кўчаси, 22-уйда яшовчи фуқаро Маматқулов Рафиқжондан мурожаат келиб тушди. Фуқаро ўз мурожаатида, Қўқон шаҳар ободонлаштириш бошқармасида ишлаб 2017 йилда иш вақтида бахтсиз ходисага учраганлиги ва икки оёғидан оғир тан жарохати олганлиги, ушбу бахтсиз ходиса ишлаб чиқариш билан боғлиқ деб топилиб Н-1 шакл далолатнома билан расмийлаштирилганлиги, йиллар давомида олган жароҳати ёмонлашиб зудлик билан жарроҳлик амалиёти ўтказиш зарур бўлаётганлиги, молиявий аҳволи оғирлиги сабабли жарроҳлик амалиёти учун зарур бўладиган 8 500 000 сўм маблағни сўраб Қўқон шаҳар ободонлаштириш бошқармаси иш берувчисига бир неча маротаба мурожаат қилганлиги лекин иш берувчи ва шаҳар молия бўлими томонидан ушбу харажат бюджет смета харажатларида кўзда тутилмаганлигини сабаб қилиб фуқаро мурожаатини рад қилинаётганлигини баён этган. Мазкур мурожаат Фарғона вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши мутахассислари томонидан ўрганилиб, Фарғона вилояти Молия бошқармаси томонидан фуқарожаррохлик амалиёти учун зарур бўлган маблағ ажратилишига эришилди ва фуқаро томонидан тақдим этилган хисоб рақамига ўтказиб берилди. Айни кунда фуқаро соғлигини тиклаш ишлари олиб борилмоқда.