27.08.2019. Бугунги кунда Ўзбекистонда жамоатчилик ташкилотлари ўз фаолиятларини замон талаблари асосида самарали олиб боришлари учун қонунчилик асосида кенг имкониятлар яратиб берилмоқда. Хусусан, касаба уюшмалари тизимини ислоҳ қилиш, касаба уюшмаларини тузиш ва фаолиятини ташкил этиш, уларнинг ҳуқуқ ва кафолатларини таъминлаш ва энг муҳими фуқароларнинг касаба уюшмаларига бирлашиш ҳуқуқларини амалга ошириш мақсадида амалдаги 1992 йил 2 июлда қабул қилинган “Касаба уюшмалари, уларнинг ҳуқуқлари ва фаолиятининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонуни асосида янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикасининг “Касаба уюшмалари тўғрисида”ги Қонуни лойиҳаси қабул қилиш учун жорий йилнинг июль ойида Олий мажлиснинг биринчи ўқишида қабул қилинди ва янада такомиллаштириш мақсадида фуқаролар ўртасида кенг муҳокама қилиш учун ОАВ ва расмий веб сайтлар орқали эълон қилинди.
Хусусан, икки ойга яқин давр ичида Ўзбекистон кимё ва фармацевтика саноати ходимлари касаба уюшмаси тизимидаги корхоналарда Республика кенгаши мутахассислари, бошланғич касаба уюшмалари раислари томонидан ишчи-ходимлар, айниқса, ёшларнинг кенг иштирокида лойиҳа муҳокамасига бағишланган учрашувлар ўтказилиб келинмоқда.
Куни кеча Тармоқ тизимидаги “Аммофос-Максам” акционерлик жамиятида навбатдаги учрашув ташкил этилди. Унда Республика кенгаши мутахассислари бош юрисконсульти А.Хасанбаев ва Ёшлар бирлашмаси раиси Ш.Тоиров, Олмалиқ шаҳар ҳокимининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари, Олмалиқ шаҳар халқ депутатлари кенгаши депутати М.Хамзаев, корхона касаба уюшмаси қўмитаси раиси М.Маматов, ишчи-ходимлар ва фаол ёшлар иштирок этдилар.
Олмалиқ шаҳар халқ депутатлари кенгаши депутати М.Хамзаев сўзга чиқар экан, бугунги кунда Ўзбекистон қонунчилигини янада такомиллаштириш ва халқчиллигини ошириш йўлида ишлар олиб бориляпганлигини, “Касаба уюшмалари тўғрисида”ги Қонун лойиҳаси ҳам шундай замон талабидан келиб чиқиб қайта қабул қилиш учун фуқаролар эътиборига тақдим этилганлигини, айниқса ишчи-ходимларнинг бевосита иштирок этаётганликлари бугунги давлатнинг очиқ сиёсатини яна бир бор кўрсатиб беришини, шунингдек, давлатимиз томонидан ёшларга қаратилаётган эътибор, уларни сиёсий жабҳада кенг иштирок этяпганликлари қувонарли ҳолат,-деди у.
Шундан сўнг Республика кенгаши бош юрисконсульти А.Хасанбаев сўзга чиқиб, “Касаба уюшмалари тўғрисида”ги Қонун лойиҳаси ҳақида умумий шарҳ бериб, янги қонун лойиҳаси касаба уюшмалари фаолияти ва унда хизмат қилаётган ходимлар, касаба уюшмаси раислари, касаба уюшмаси аъзолари ва фуқаролар учун янги имкониятлар эшигини очиб беришини, шунга кўра қонуннинг мукаммал даражада ишлаб чиқиш мақсадида ишчи-ходимларнинг фикр ва мулоҳазалари ўта муҳимлигини айтиб ўтди.
Учрашувда Республика кенгаши Ёшлар бирлашмаси раиси Ш.Тоиров сўзга чиқиб, касаба уюшмалари фаолияти ва ёшлар учун Давлатимиз томонидан яратиб берилаётган шарт-шароитлар ҳақида, жумладан, касаба уюшмалари томонидан ёшлар ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда имтиёзлар бериш борасида олиб борилаётган ишлар ҳиқида гапириб, “Касаба уюшмалари тўғрисида”ги Қонун лойиҳаси муҳокамасида тармоқ тизимидаги корхоналарда фаолият олиб бораётган ёшлар ҳам фаол иштирок этяпганликлари, ўзларининг фикр-мулоҳазалари билан ўртоқлашиб асосли қатор асосли таклифлар билдираётганликлари, энг муҳими ушбу қонун ўзларининг келажак меҳнат фаолиятларида нечоғлик муҳим ўрин тутишини ҳис қилиб турганликларини таъкидлаб ўтди.
Қонун лойиҳаси муҳокамаси ўзаро мулоҳаза ва таклифларга бой ўтди. Билдирилган барча таклифлар, албатта, инобатга олиниши ва мазмун-моҳиятидан келиб чиққан ҳолда қонун моддаларига зарурий ўзгартиришлар киритилиши таъкидланди.
Шавкат Тоиров
Кимё ва фармацевтика саноати ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши раисининг ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси