30.09.2019. Барчага маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 19 сентябрь куни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида сўзлаган нутқида Ўзбекистонда болалар меҳнати ва мажбурий меҳнат батамом тугатилганлиги тўғрисида айтиб ўтган.
Шундай экан, Ўзбекистон Республикасида инсон ҳаёти ва фаолиятининг барча сохаларида жумладан, пахта йигим терими мавсумида мажбурий меҳнатнинг олдини олиш ва унга тўлик бархам беришга доир аниқ, хамда амалий чора тадбирлар амалга ошириб келинмокда.
Кейинги йилларда Ҳалкаро меҳнат ташкилоти билан фаол ҳамкорлик килинмокда, Ушбу ташкилотнинг 17 та, жумладан, 8та асосий конвенцияси ратификация килинди. ХМТ экспертларининг бевосита иштирокида қишлок хўжалигида болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатдан фойдаланиш мониторинги олиб борилмокда.
Кўрилган чора-тадбирлар болалар меҳнатига тўлиқ бархам бериш, шунингдек, мажбурий меҳнатнинг олдини олиш ва бунга йўл куймаслик учун етарли норматив-ҳукукий базани шакллантириш имконини берди, бу жахон ҳамжамияти, ХМТ, Жахон банки ва Европарламент томонидан юқори бахоланди.
Ушбу йўналишда Республикамизда кенг кўламли ишлар амалга оширилаетган бир пайтда, айрим хокимлар ва мансабдор шахслар томонидан таълим, соғлиқни саклаш сохалари ва бошка бюджет ташкилотлари ходимларини ободонлаштириш, шунингдек, кишлок хўжалигидаги ишларга мажбурий жалб қилиш, меҳнат қонунчилигини бузиш, мансабдор шахслар хизмат мавқейини суиистеъмол килиш, ходимларни қурқитиш, уларга нисбатан ҳакоратли сўзларни ишлатиш ҳолатлари кузатилмокда.
Қонунчиликда мажбурий меҳнатга қуйидагича тушунча берилган. Яъни, бирон-бир жазони қўллаш билан тахдид қилиш орқали иш бажаришга мажбурлаш тақиқланади.
Ҳалқаро меҳнат ташкилотининг меъёрларида мажбурий меҳнатнинг куйидаги индикаторлари келтирилган.
1.Ходимларнинг ҳаракатланишини чеклаш (масалан уларни қўриқлаш, далалар атрофини деворлар билан ўраш)
2.Ходимларни ташқи мухитдан ажратиб қўйиш (изоляция)
3.Ходимнинг заифлигидан ғаразли мақсадларда фойдаланиш.
4.Алдов.
5.Ходимларга жисмоний ва жинсий зўровонлик ўтказиш.
6.Ходимларни қўрқитиш ва уларга жазо бериш билан тахдид қилиш.
7. Ходимларнинг шахсни тасдиқловчи хужжатларини олиб қўйиш.
8.Маошни ушлаб қолиш.
10.Ҳақоратли меҳнат шартномалари.
11.Иш вақтини меъёридан ортиқ ўзайтириш.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва амалдаги конунларда мажбурий мехнатга йул куйган шахсларга нисбатан жавобгарлик ва жазо чорларини қўллаш аниқ қилиб белгилаб қуйилган.
Бугунги кунда муҳтарам Президентимизнинг саъй-ҳаракатлари билан юртимизда болалар меҳнатига барҳам берилди, мажбурий меҳнатни йўқ қилишга қаратилган муҳим қарорлар қабул қилинди, топшириқлар берилди. Айникса, сўнгги икки йил давомида қўлда терилган пахта 2016 йилда 260 сўм, 2019 йилда эса 800 сўмни ташкил этмоқда.Шу билан бирга, меҳнат ҳақининг сезиларли даражада оширилиши, биринчидан, мажбурий меҳнатни олдини олиш ва унга бархам беришга асосий омил булиб хизмат килган булса, иккинчидан, мавсум давомида қўшни республикаларда пахта териш учун чикиб кетаётган теримчиларни четга чиқиб кетишларига чек қуйилди.
Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши ва унинг туман, шаҳар кенгашлари томонидан жойларда мавсум олдидан Ўзбекистонда муносиб меҳнат концепсиясини амалга ошириш, ХМТнинг ратификация килинган 8 та асос солувчи Конвенцияларини ҳамда Ҳалкаро меҳнат стандартларининг мазмун-мохиятини кенг тарғиб қилиш буйича 300 дан ортик семинарлар, давра сухбатлари ва ўқувлар ташкил қилиниб, улардаги 5000 нафардан ортик иштирокчиларга атрофлича тушунчалар берилди.
Бундан ташқари Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши ва Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши ўртасида тасдиқланган келишувга мувофиқ ҳар хафта ташкил этиладиган ўқув-машғулотларида бугунги кунгача қарийиб 420 нафардан ортиқ эшитувчилар ўқитилди.
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси кенгашининг 2019 йил 9 сентябрдаги № 15-1 сонли “2019 йилги пахта йиғим-терими мавсумида теримчилар учун шарт-шароитлар яратиб берилиши, мавсум давомида болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатга йўл қўймаслик бўйича касаба уюшмаларининг жамоатчилик назоратини ташкил қилиш тўғрисида”ги қарорига асосан Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаларининг “2019 йилги пахта йиғим-терими мавсумида теримчилар учун шарт-шароитларни яратиш, мавсум давомида болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатдан фойдаланмаслик юзасидан Миллий мониторингни ўтказиш бўйича” чора-тадбирлар режаси тузилиб бу борада бир қатор ишлар олиб борилмоқда.
Мавсум давомида асосан 3 та муҳим йўналишда иш олиб борилмоқда:
Биринчи теримчилар учун яратилган шарт-шароитлар, жумладан, тоза ичимлик суви билан таъминланишлари, овқатланиш жойи, ҳожатхона, ювиниш хонаси талаб даражасида бўлиши, меҳнатга ҳақ тўланиши каби масалалар юзасидан жамоатчилик назоратини олиб бориш;
Иккинчи пахта йиғим-терими мавсумида теримчилар учун шарт-шароит яратиш, мавсум давомида болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатдан фойдаланмаслик юзасидан нодавлат-нотижорат ташкилотлар иштирокида Миллий мониторинг ўтказиш. Бу сохада Федерация назорати остида барча тармоқлардан малакали мутахассислар республикамизнинг барча худудларига бириктирилди ҳамда амалга ошириладиган ишлар юзасидан 25 сентябрдан кунлик маълумотлар олиб борилиши белгиланди;
Учинчи пахта йиғим-терими мавсумида касаба уюшмалари Федерацияси ва вилоят касаба уюшмалари бирлашмаларидаги юридик клиника ҳамда қайта алоқа механизми фаолиятини туну-кун узлуксиз режимда ишлашини йўлга қўйилди.
Хусусан, қайта алоқа механизми бўйича қўйидаги асосий вазифалар белгиланган:
Ўзбекистондаги барча мобил операторлар орқали фуқароларга 1092 ишонч телефон тўғрисида смс-хабар юборилиши, келиб тушган мурожаатларни тезкорлик билан кўриб чиқиш мақсадида Telegram тармоғида бот ташкил қилиш ва юридик клиника ҳамда қайта алоқа механизми фаолиятини туну-кун узлуксиз ишлашига, ишчи теримчилар хамда фуқаолардан келиб тушаётган мурожаатларни ўз вақтида дастур орқали қабул қилиш, рўйхатга олиш, ижрочига етқазиш, ижроси назоратини олиб бориш ва натижаси юзасидан муаллифга жавоб хатини етқазилишини таъминлаш борасида зудлик билан жойларга чиқиб тегишли чоралар кўрилмоқда.
Барча худудларда пахта йиғим-терими мавсумига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича фермер хўжалиги ва ходим ўртасида меҳнат шартномаси тузилишини таъминлаш, ҳар бир фермер хўжалиги ходими учун меҳнат дафтарчаси юритилишини таъминлаш, корхоналарда фаолият юритувчи, пахта теримида иштирок этиш орқали қўшимча даромад олишни мақсад қилган ходимлар жамоаси учун имконият яратиш, пахта йиғим-теримида болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатдан фойдаланмаслик, пахта йиғим-терими мавсумида қонунчиликка риоя этилиши, таълим ва соғлиқни сақлаш муассасаларининг, ижтимоий соҳа объектларининг узлуксиз фаолият юритишини таъминлаш, пахта йиғим-терими ишларида умумтаълим мактаблари ҳамда коллеж ва лицейлар ўқувчиларининг иштирок этишига қатъиян йўл қўймаслик, пахта йиғим-терими мавсумида Ҳалқаро Меҳнат Ташкилоти Конвенцияларига риоя этилиши юзасидан тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бориш ва миллий мониторинг ўтказилиб, Конвенция қоидаларига улар томонидан риоя этилиши юзасидан таъсирчан назорат ўрнатилмоқда.
2019 йил пахта йиғим-терим теримини уюшқоқлик билан тартибли ўтказиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан жиддий эътибор қаратилди ва худудларда уюшмаган аҳолидан иборат терим отрядлари ташкил этилган.
Ушбу терим отрядларига худудларда обру-эътиборга эга бўлган шахсларни танлаб олиш, уларга бюджет ҳисобидан 2 млн. сўмдан иш ҳақи белгилаб берилиб, ушбу отрядларда иштирок этувчи теримчиларни сони 50-70 нафардан ошмаслигига алоҳида эътибор қаратилди.
Бундан ташқари, 2019 йилнинг 24 сентябрь куни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан Халқаро меҳнат ташкилотининг “Ўзбекистонда Муносиб меҳнат бўйича мамлакат дастурини бажаришга кўмаклашиш” лойиҳаси билан ҳамкорликда Миллий мониторинг ҳудудий ишчи гуруҳлари раҳбарлари ва Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг ҳудудлар бўйича масъул ташкилотчилари учун “2019 йил пахта-йиғим терими мавсумида болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатга йўл қўймаслик бўйича Миллий мониторингни ўтказишга оид услубиёт ва ташкилий-техник шароитлар” мавзусида семинар-тренинг ташкил этилди.
Семинар-тренингни кириш сўзи билан Федерация Кенгашининг Ижтимоий ҳимоя масалалари бўйича бўлим мудири М.Исаев, ҲМТ экспертлари А.Дубова, Й.Аструп ва Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши раиси в.в.б Т.Бозоровлар очиб берди ҳамда семинар-тренинг ўтказилиши мақсади, кун тартиби ва иш тартиби билан таништириб ўтишди.
Шунингдек ўқув-семинарда Ўзбекистон касаба уюшмаси Федерацияси Кенгаши аппаратининг масъул раҳбарлари ва мутахассислари, Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг 13 нафар худудий масъул ташкилотчилари иштирок этишди.
Шундан сўнг “Пахтачиликда мажбурий меҳнатга барҳам бериш бўйича ХМТ ва Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг ҳамкорлиги: ҳолат ва истиқболлар” тўғрисида Й.Аструп сўзга чиқиб, ХМТ билан Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси ўртасида ҳамкорлик яхши йўлга қўйилганлиги, мамлакатда мажбурий меҳнатга барҳам бериш бўйича биргаликда самарали ишлар олиб борилаётганлиги ҳақида тўхталиб ўтди. Охирги икки йил ичида терим пулларининг сезиларли даражада оширилиши ва Ўзбекистонда маҳаллий ҳуқуқ ҳимоячилари фаолиятига рухсат берилиши ҳам ижобий натижалар бераётганлигини таъкидлади.
Шунингдек Миллий мониторингда иштирок этиш учун бу йил чет эл касаба уюшмалари ташкилотлари вакилларининг таклиф қилинганлиги ва Федерация тизимидаги “Қайта алоқа механизми” фаолияти яхши йўлга қўйилганлигини ижобий баҳолади.
Й.Аструпнинг фикрига кўра, ўтган йили ўтказилган Учинчи томон мониторингида болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатдан тизимли фойдаланиш ҳолатлари учрамаган.
Шунингдек семинар-тренингда иштирокчиларни икки гуруҳга бўлган ҳолда гуруҳларда ишлаш амалий машғулотлари ташкил этилди.
1-гуруҳда ҳудудий ишчи гуруҳлар раҳбарлари учун У.Закирлаев ва Р.Раҳмановлар томонидан “Планшетларнинг дастурий таъминоти билан ишлаш бўйича амалий машғулот” ўтказилиб, уларга Миллий мониторинг жараёнида фойдаланиш учун планшетлар тарқатилди ҳамда улардан фойдаланиш амалда кўрсатиб берилди.
2-гуруҳда Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши масъул ташкилотчилари учун Т.Бозоров ва М.Исаев томонидан “Отрядларда касаба уюшмаси ташкилотини тузиш ва жамоа музокараларини ўтказиш бўйича амалий машғулот” ўтказилиб, отрядларда касаба уюшмаси ташкилотларларини тузиш тартиби ва касаба уюшмаси ташкилоти фаолиятини йўлга қўйиш юзасидан фикрлар билдирилди.
Семинар-тренингда иштирокчиларга мавзуга оид 11 турдаги ҳужжатлар тўплами ва Миллий мониторинг ҳудудий ишчи гуруҳлари раҳбарлари ва аъзолари учун бейджиклар тарқатилди.
Семинар-тренинг иштирокчиларнинг фаоллиги билан жонли тарзда ўтди ва улар ўзларини қизиқтирган кўплаб саволларга маърузачилардан жавоблар олишди.
Тренинг иштирокчиларига 25 сентябрдан Миллий мониторинг ўтказиш учун белгиланган худудларга чиқиб кетиш тўғрисида кўрсатма берилди.