08.11.2019. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси қошидаги Санатор-курортлар бошқармаси, Президент Администрациясининг тиббиёт бош бошқармаси ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамкорлигида «Оқтош» санаторийсида «Ўзбекистон Республикаси аҳолисининг соғлиғини сақлаш ва тиклашда санатор-курорт муассасаларининг ўрни ва аҳамияти» мавзусида халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтмоқда.
Унда Белоруссия, Болгария, Озарбайжон, Греция, Малайзия, Қирғизистон каби хорижий давлатлар вакиллари, шунингдек, республикамизда фаолият кўрсатаётган санаторийлар раҳбарлари иштирок этяпти.
Халқаро конференцияда Санатор-курортлар бошқармаси бошлиғи Анвар Аҳмедов Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси тасарруфидаги санаторийлар фаолияти, сўнгги йилларда амалга оширилган ишлар ҳақида маъруза қилди.
Маълумот ўрнида айтиш жоизки, конференциянинг асосий илмий йўналишларини санатор-курорт муассасаларини бошқариш тизимини ташкил этиш, даволаш ишларида халқ табобатидан фойдаланиш, санаторийларда юқумли бўлмаган сурункали касалликларни даволаш, муассасаларда диагностика ва даволаш стандартларини татбиқ этиш, парҳез овқатланишни ташкил этишда замонавий ёндашув, шунингдек, соғломлаштириш туризмида қўлланувчи замонавий технологияларни қўллашда жаҳон тажрибаси каби мавзулар ташкил қилади.
Аъзам Абулфайзов