[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

21.11.2019. Тиббиёт ходимлари куни муносабати билан «Касаба уюшмалари – тиббиёт ходимларига» шиори остида барча вилоятлар тиббиёт муассасаларидан 50 нафар ходимга «Умид гулшани» санаторийсига бепул йўлланма берилган эди.

Куни кеча Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Респуб­лика кенгаши раиси ўринбосари Гўзал Тўхтаева, Санатор-курортлар бош­қармаси маданий-маърифий ишлар бўйича бош мутахассиси Маҳмуда Мурзаева ҳамда Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси ­Республика кенгашининг Тошкент шаҳри бўйича масъул ташкилотчиси Гулноза Тошпўлатова санаторийда соғломлаштирилаётган тиббиёт ходимлари билан учрашди.
– Шифокорларга қаратилаётган эътибор бугун ҳар қачонгидан кўра яхшироқ, – деди «Умид гулшани» санаторийси директори Акмал Йўлдошев. – Шифокорларнинг давлат мукофотлари билан тақдирланиши, иш ҳақларининг ошиши, даволаниш учун бепул йўлланмалар берилиши каби ишлар меҳнатимиз қадр топаётганидан далолат.
– Бизга кўрсатилаётган ғамхўрликдан беҳад миннатдормиз, – деди Шаҳрисабз тумани тиббиёт бирлашмаси ҳамшираси Наргиза Назарова. – Мана шундай мас­канда саломатлигимизни тиклашимиз учун йўлланмалар ажратилгани, ҳолимиздан бохабар бўлиб туришгани учун Касаба уюшмалари Федерацияси ва барча масъулларга катта раҳмат айтамиз.
Тадбирда саломатлигини тиклаётган 50 нафар тиббиёт ходимига санаторий ҳамда Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Респуб­лика кенгашининг эсдалик совғалари топширилди.
Кўтаринки руҳда ўтган тадбир куй-қўшиқларга уланиб кетди.