[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

26.12.2019. Жорий йилнинг 26 декабрь куни Сирдарё вилоятининг Янгиер шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан барпо этилган “Янгиер” санаторийсининг тантанали очилиш маросими ўтказилди.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан қурилиб, фойдаланишга топширилган мазкур санаторийнинг меъморий қурилиш услуби жиҳатидан дунёга машҳур ҳорижий санатор-курорт муассасаларидан қолишмайди. “Янгиер” санаторийсини жаҳон стандартларига мос келувчи технологиялар асосида қуриб, энг сўнгги русумдаги тиббий ташҳислаш ва даволаш асбоб-ускуналари билан жиҳозлаш учун 84 миллиард сўм маблағ йўналтирилди.

– Бугунги кунда мамлакатимизда Президентимиз ташаббуслари билан ҳар бир соҳада олиб борилаётган ислоҳотлар натижасида инсон манфаатлари олий қадрият даражасига кўтарилиб, аҳоли ижтимоий ҳимоясини кучайтириш, саломатлигини мустаҳкамлаш каби йўналишлардаги ишлар сифати ошиб бормоқда. “Янгиер” санаторийси Сирдарё вилояти аҳолиси учун янги йил олдидан Президентимизнинг улкан совғаси бўлди, – дея таъкидлади янги сиҳатгоҳнинг тантанали очилиш маросимида Касаба уюшмалари Федерацияси раиси Қудратилла Рафиков. – Бирваракайига 250 кишини дам олдириб, даволашга мўлжалланган мазкур санаторийнинг фойдаланишга топширилиши натижасида 200 дан ортиқ иш ўрни ҳам яратилди. Ушбу масканда йил давомида 4,5 минг нафардан ортиқ аҳоли вакилларини соғломлаштириш имконияти яратилди.

Маълумот ўрнида айтиб ўтиш жоизки, “Янгиер” санаторийси жойлашиш ҳудуди, табиати, маъданли қудуғи тубидан қалқиб чиқаётган шифобахш суви ва унинг таркибидаги органик минерал тузларнинг даволаш таъсирига кўра кардиологик, неврологик, гинекологик, урологик, ҳаракат-таянч касалликларни даволаш учун ихтисослаштирилган. Унинг маъданли сувлари йод ва бром минералларига бойдир.

“Янгиер” санаторийсининг тантанали очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Президенти Маслаҳатчиси Абдужаббор Абдувохидов, Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шадманов, “Нуроний” жамғармаси Республика бошқаруви раиси Шуҳрат Жалилов, Республика “Маҳалла” хайрия жамоат фонди раиси Шавкат Жавлонов, Сирдарё вилояти ҳокими Ғофур Мирзаев иштирок этдилар.

Муҳаббат Ўрмонбекова

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Матбуот хизмати раҳбари