[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

04.01.2020. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Малака ошириш институтида Федерация Кенгаши Раёсатининг 16-йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишни касаба уюшмалари Федерацияси раиси Қудратилла Рафиқов олиб борди.

Унда Федерация Кенгаши аппарати, тармоқ кенгашлари ва ҳудудий бирлашмалар раислари иштирок этди. Тадбирда кун тартибидаги муҳим масалалар таҳлил этилди. Хусусан, фаолиятда йўл қўйилаётган камчилик ва нуқсонлар очиқ баён қилинди.
Жумладан, Сурхондарё вилоятидаги касаба уюшма ташкилотларининг жорий йилдаги фаолиятини ўрганиш жараёнида жамоа шартномаларини тавсия этилган макетга мослаштириш, уларнинг ижросини таъминлаш, йил якунлари бўйича муҳокамасини ўтказиш борасида сусткашликка йўл қўйилган, қатор корхона, ташкилот ва муассасаларда меҳнат муҳофазасига оид қонунчилик ҳамда норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя этилмагани қайд этилди.
Тошкент вилоятидаги касаба уюшма ташкилотларининг уставлар билан белгиланган вазифаларнинг бажарилиш ҳолати ўрганилганда ҳам қатор камчилик ва муаммолар борлиги аниқланган.
Вилоятдаги касаба уюшма ташкилотларининг молиявий фаолияти ўрганилганда ҳужжатларни тўғри расмийлаштиришда хатоликлар борлиги аён бўлди. Қолаверса, ижтимоий суғурта бюджети маблағлари ҳисобидан санаторийларга берилган йўлланмалардан фойдаланишда камчилик­ларга йўл қўйилган. Меҳнат муҳофазаси соҳасида ҳам ишлар кўнгилдагидек эмас.
Ушбу ҳолатлар юзасидан мутасаддиларга тегишли муддатда камчиликларни тўлиқ бартараф этиш вазифаси юклатилди.
Раёсат йиғилишида жорий йилги пахта-йиғим терими мавсумида болалар меҳнати ва мажбурий меҳнат юзасидан Миллий мониторинг натижалари ҳамда мавсумда юридик клиника фаолияти, жисмоний ва юридик шахслар билан ишлаш борасидаги ишлар ҳам кўриб чиқилди. Шу билан бирга кун тартибидан жой олган Федерация тизимидаги касаба уюшма ташкилотларида ҳисобот-сайловлари ўтказиш, бошланғич касаба уюшма ташкилотларини инвентаризациядан ўтказиш натижалари, «Фаол инвес­тициялар ва ижтимоий ривожланиш йили» бўйича қабул қилинган Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг тармоқ ­дастури ижроси ҳамда Федерация Кенгаши Раёсатининг 15- ва 16-йиғилишлари оралиғидаги қарорларини тасдиқлаш тўғрисидаги ахборотлар тингланиб, Раёсат қарорлари қабул қилинди.