[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

13.01.2020. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши томонидан аъзо ташкилотларнинг таклифлари, амалдаги қонун ҳужжатларига киритилган ўзгартиришлар ҳамда янги қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга биноан ўзбек ва рус тилларида 2020 йил учун жамоа шартномасининг Умумий макети ишлаб чиқилди.

Умумий макет Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг “Ишонч”, “Ишонч-Доверие” газеталарида чоп этилди ва Федерациянинг веб-порталига жойлаштирилди.

Жамоа шартномасининг Умумий макетига қуйидаги янги банд (тагбанд)лар қўшилди, мавжудларига тегишли ўзгартиришлар киритилди ва айримлари чиқариб ташланди.

УМУМИЙ ҚОИДАЛАР бўлими.

1.3.-банднинг 2-абзацидаги 2-дефис “пенсияга чиқиши муносабати билан меҳнат муносабатлари бекор қилинган шахсларга”;

4-дефис “мазкур Корхонада меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда жароҳатланиши, касб касалликларига чалиниши ёки саломатлигининг бошқа хил шикастланиши туфайли зарар етган собиқ ходимларга” деб ўзгартирилди.

“ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ВА ИҚТИСОДИЙ ФАОЛИЯТ” бўлими.

2.3-бандга Иш берувчи “барча бўғин касаба уюшмаси вакилларини Устав вазифаларини бажариш учун иш жойларига монеликсиз қўйиши”;

“Корхонада Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 июлдаги “Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5775-сон Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 10 майдаги “Ўзбекистон Республикасида мажбурий меҳнатга барҳам беришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги  349-сонли қарорига тўлиқ риоя этиш мажбуриятларини ўз зиммасига олиши”;

2.4.-бандга Касаба уюшмаси қўмитаси “Корхонада Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 июлдаги “Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5775-сон Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 10 майдаги “Ўзбекистон Республикасида мажбурий меҳнатга барҳам беришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 349-сонли қарори тавсияларига амал қилиши ва Иш берувчи томонидан тўлиқ риоя этилиши устидан жамоатчилик назоратини олиб бориши” тўғрисида тагбандлар киритилди.

2.2.-банднинг  3-абзаци “ташқи ва ички бозорларда товарлар ва хизматлар рақобатбардошлигини таъминлайдиган маҳсулотлар (ишлар, хизматлар)нинг ва технологияларнинг тубдан янги турларини ишлаб чиқаришни ўзлаштириш”;

2.3.-банднинг  к) тагбанди “Касаба уюшмаси қўмитаси вакилларини Корхонанинг бошқарув органлари, ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатлари билан боғлиқ қарорлар қабул қилувчи комиссиялар таркибига киритиш”;

2.4.-банднинг  б) тагбанди “Корхонанинг бошқарув органларига (ҳайъат ва ҳ.к.) сайланган, шунингдек ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатлари билан боғлиқ қарорлар қабул қилувчи комиссиялари таркибига киритилган Касаба уюшмаси қўмитаси вакиллари Корхона ҳамда ходимлар манфаати йўлида самарали фаолият кўрсатишини таъминлаш”;

– г) тагбанди “меҳнатга ҳақ тўлаш шакллари ва тизимларини такомиллаштириш, Корхонани бошқариш, ходимлар манфаатидан келиб чиққан ва Корхонанинг молиявий имкониятларини эътиборга олган ҳолда жамоа шартномасига қўшимча имтиёзлар (кафолатлар) киритиш, ходимларнинг меҳнат шартномасидаги вазифаларни тўлиқ ва сифатли бажаришларига кўмаклашувчи ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг жорий ва истиқболли режа ҳамда дастурларини қабул қилиш каби масалалар юзасидан жамоа музокараларини олиб бориш бўйича таклифларни Иш берувчига киритиб бориш”;

– е) тагбанди “мамлакатни модернизациялаш ва янгилаш, демократик ҳуқуқий давлат ва фуқаролик жамиятини қуриш борасидаги устувор дастурлар ижросида Корхонанинг иштирокини мониторинг қилиш ишларида иштирок этиш” деб ўзгаритирилди.

“МЕҲНАТ ШАРТНОМАСИ. БАНДЛИК КАФОЛАТЛАРИ” бўлими.

3.5.-банддаги ходимнинг ташаббуси билан вақтинча бошқа ишга ўтказиш учун узрли сабаблар рўйхатига:

“оиласидаги молиявий қийинчиликлар”;

“оиласида ногиронлиги бор шахсларни парваришлаш зарурияти” тагбандлари;

бўлимга “Иш берувчи Корхона ходимларини мажбурий меҳнатга, жумладан, ҳудудларни ободонлаштириш, шунингдек, қишлоқ хўжалигидаги турли ишларга жалб қилмаслиги”;

“Касаба уюшмаси қўмитаси Корхона ходимларини мажбурий меҳнатга, жумладан, ҳудудларни ободонлаштириш, шунингдек, қишлоқ хўжалигидаги турли ишларга жалб қилинишининг олдини олиш юзасидан жамоатчилик назоратини олиб бориши” тўғрисида бандлар киритилди.

3.6.-банднинг 2-абзаци “Ишлаб чиқариш, ташкилий-техник тусдаги ёки бошқа объектив сабабларга кўра ходимнинг айбисиз ишнинг вақтинча тўхтатилиши бекор туриб қолиш деб ҳисобланади” деб ўзгартирилди.

3.9.-банддаги ходимлар сони қисқартирилаётганда қисқартириш оқибатларини юмшатишга қаратилган чоралар рўйхатидан “ходимларнинг хоҳишига кўра уларга иш ҳақи сақланмаган ҳолда қисқа муддатли таътиллар бериш” тагбанди;

бўлимнинг “Технологиядаги, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишдаги ўзгаришлар, ходимлар сони (штати) ёки иш хусусиятининг ўзгаришига олиб келган ишлар ҳажмининг қисқариши муносабати билан меҳнат шартномаси бекор қилинганда ишда қолдириш учун имтиёзли ҳуқуқ Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси 103-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида кўрсатилган ходимлар тоифаларига берилади” банди чиқариб ташланди.

“ИШ ВАҚТИ ВА ДАМ ОЛИШ ВАҚТИ” бўлими.

4.13.-бандга“Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 6 сентябрдаги 743-сон қарори билан тасдиқланган “Туман коэффициентлари, шунингдек, йиллик қўшимча таътилнинг энг кам муддати қўлланиладиган табиий-иқлим шароитлари оғир ва ноқулай бўлган жойлар Рўйхати”да кўрсатилмаган табиий-иқлим шароитлари ноқулай бўлган айрим жойларда ишловчи ходимлар иш ҳақига ўз маблағлари доирасида харажатлар, солиқ солинадиган базага киритилган ҳолда, қўшимча таътиллар (фақат нобюджет ташкилотларда)” берилиши тўғрисида тагбанд;

4.14.-бандга иш берувчи  “табиий офатлар юз берганда – 3 кун (сел келиши, ер кўчиши ва ҳоказо)” ҳолатда ҳам ходимнинг иш ҳақи сақланиб қолинадиган таътил бериш ҳақидаги илтимосини қаноатлантиришни ўз зиммасига олиши тўғрисида тагбанд киритилди.

4.4.-банд “Тўлиқсиз иш вақти шароитида ишлаш муддати ходим билан Иш берувчи ўртасидаги келишувга биноан белгиланади. Тўлиқсиз иш вақти режимидаги меҳнат учун ҳақ ишланган вақтга ёки ишлаб чиқарилган маҳсулотга мутаносиб равишда, лекин Меҳнатга ҳақ тўлаш ягона тариф сеткасининг 1-разряди ставкасидан кам бўлмаган миқдорда тўланади”;

4.11.-банднинг  б) тагбанди “умумхалқ ҳайрия ҳашарларида ихтиёрий равишда иштирок этиш хоҳишини билдирган ходимлар учун;

4.21а.-банднинг  2-абзаци “Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳар йилги «Расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида»ги Фармонларига биноан қўшимча дам олиш кун(лар)и деб белгиланади”;

3-абзаци “Қўшимча дам олиш кун(лар)и ҳар йилги меҳнат таътилининг давомийлигини қисқартириш ҳисобига қопланади, ҳар йилги меҳнат таътили даврида сақланадиган ўртача ойлик иш ҳақи миқдорини ҳисоблашда меҳнат таътилининг амалдаги давомийлиги ҳисобга олинади, унга қўшимча дам олиш кун(лар)и ҳам қўшилади”

4.21б.-банднинг  2-абзаци “Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳар йилги «Расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида»ги Фармонларига биноан қўшимча дам олиш кун(лар)и деб белгиланади”

3-абзаци “Юқорида кўрсатилган қўшимча дам олиш кун(лар)ининг берилиши муносабати билан ходимларнинг йиллик асосий ва қўшимча таътиллари давомийлиги ўзгармайди” деб ўзгартирилди.

“МЕҲНАТГА ҲАҚ ТЎЛАШ. КАФОЛАТЛИ ТЎЛОВЛАР ВА КОМПЕНСАЦИЯ ТЎЛОВЛАРИ” бўлими.

5.12.-бандга “Ўзбекистон  Республикаси  Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 6 сентябрдаги 743-сон қарори билан тасдиқланган “Кўчма ва қатнаш тусидаги ишлар билан боғлиқ устамалар тўлаш тартиби тўғрисида Низом”га биноан ишлаб чиқариш заруриятига кўра (доимий яшаш манзилига кунлик қайтишнинг имконияти бўлмаган ҳолатларда) ходимнинг кўчиб юриши ёки доимий иш жойидан узоқда бўлиши, ходимнинг Корхонадан анча узоқда жойлашган объектларда бажариладиган ва ишдан ташқари вақтларда Корхона манзили (ёки йиғилиб кетиш жойи)дан объектдаги иш жойигача бориб келиш қатновлари билан боғлиқ ишлардаги қўшимча сарф-харажатларини қоплаш мақсадида кўчма ва қатнаш тусидаги ишлар билан боғлиқ устамалар” тўланиши тўғрисида тагбанд киритилди.

5.2.-банд  Меҳнат ҳақи Меҳнатга ҳақ тўлаш ягона тариф сеткаси (ёки Иш берувчи томонидан Касаба уюшмаси қўмитаси билан келишиб тасдиқланадиган ____ разрядли тариф сеткаси) бўйича тўланади (11-илова)”;

5.3.-банд  Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан Меҳнатга ҳақ тўлаш ягона тариф сеткасини янада такомиллаштириш тўғрисида Қарор қабул қилинса Корхонанинг тариф сеткаси ҳам қайта кўриб чиқилиши лозим”;

5.4.-банд “Корхонада энг паст лавозимдаги ходимларнинг Меҳнатга ҳақ тўлаш ягона тариф сеткасининг 1-разряди (тариф коэффициенти – камида 1,000) бўйича тарификация қилиниши таъминланади”;

5.8.-банднинг 5.8.1.-тагбанди “хизмат кўрсатувчи банкнинг айби билан содир бўлганда – Иш берувчи (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 22 июндаги 264-сонли Қарори асосида тузилган банк ва мижоз ўртасидаги хизмат кўрсатиш шартномасига биноан) банк раҳбариятига жарима ундириш тўғрисида талабнома киритишни ва ундирилган жаримани меҳнатга ҳақ тўлаш фондига йўналтиришни ўз зиммасига олади”;

5.8.2.-тагбанди  “муддати ўтган дебитор қарздорлик мавжудлиги сабабли кечиктирилиш содир бўлганда – Иш берувчи дебитор қарзларни жарималар, пенялар билан бирга ундиришни ва ундирилган маблағни меҳнатга ҳақ тўлаш фондига йўналтиришни ўз зиммасига олади”;

5.8.3.-тагбанди “кечиктирилиш ҳисоб рақамида маблағнинг йўқлиги сабабли содир бўлганда – Иш берувчи тижорат банкидан кредит олиб меҳнат хақини тўлашни ўз зиммасига олади (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 19 мартдаги 88-сонли Қарорига биноан)”;

5.12.5.-тагбанди “Ўзбекистон Республикаси бўйлаб хизмат сафарлари учун ва Иш берувчининг манфаатларида, шунингдек локал ҳужжатларда назарда тутилган холларда мажбурий малака ошириш курсларида малака ошириш даврига тўланиладиган  компенсациялар  Ўзбекистон  Республикаси  Меҳнат кодексининг  171-моддасига ҳамда (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги томонидан 2003 йил 24 июлда 83 ва №7/12-сон қарор билан тасдиқланиб, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2003 йил 29 августда 1268-рақам билан рўйхатга олинган) «Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги хизмат сафарлари тўғрисидаги йўриқнома»га асосан қуйидагиларни ўз ичига олади”;

5.12.15.-тагбанди  (янги макетда 5.12.14-тагбанд)  “ишларнинг айрим технологик турлари, ишлаб чиқаришлар ва  иқтисодий фаолият турлари бўйича ишчиларнинг тариф ставкаларини оширишнинг тармоқ коэффициентлари (Ўзбекистон Республикаси  Вазирлар   Махкамасининг   2019 йил 6 сентябрдаги 743-сонли қарори билан тасдиқланганидан кам бўлмаган миқдорларда)”;

5.2.16.-тагбанди (янги макетда 5.12.15.-тагбанд) “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 6 сентябрдаги 743-сон қарори билан тасдиқланган “Туман коэффициентлари, шунингдек, йиллик қўшимча таътилнинг энг кам муддати қўлланиладиган табиий-иқлим шароитлари оғир ва ноқулай бўлган жойлар Рўйхати”да кўрсатилмаган табиий-иқлим шароитлари ноқулай бўлган айрим жойларда ишловчи ходимлар иш ҳақига ўз маблағлари доирасида харажатлар, солиқ солинадиган базага киритилган ҳолда, устамалар (фақат нобюджет ташкилотларда” деб ўзгаритилди.

“МЕҲНАТ ИНТИЗОМИ” бўлими.

6.2.-банднинг 6.2.2.-тагбандидаги “ходимларни меҳнатдаги ютуқлари учун ҳамда юбилей саналарида (50, 55, 60 ёшга тўлганда)” рағбатлантириш тадбирларига “саёҳатларга юбориш билан” рағбатлантириш киритилди.

6.1.-банд  “Ходимлар томонидан меҳнат вазифаларининг бажарилиши меҳнат шартномалари, таркибий бўлинмалар тўғрисидаги низомлар, мансаб йўриқномалари, одоб-ахлоқ қоидалари, Корхона Низоми ҳамда Ички меҳнат тартиби қоидаларига биноан таъминланишини ва назорат қилинишини тарафлар ўз зиммасига оладилар.

Ички интизомни белгиловчи ҳужжатлар билан ходимларни таништириш Иш берувчининг мажбурияти ҳисобланади. Интизом қоидалари билан таништирилмаган ходимга мазкур қоидаларнинг бузилиши важи билан интизомий жазо чоралари қўлланилиши мумкин эмас.”;

6.3.-банд “Касаба уюшмаси қўмитаси ходимлар томонидан ички меҳнат тартиби қоидаларига, меҳнат интизомига риоя этилишига, меҳнат вазифалари ўз вақтида ва сифатли бажарилишига кўмаклашиб боради” деб ўзгартирилди.

“МЕҲНАТНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ” бўлими.

8.1.-банд “Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича (шартнома муддатида, ҳар йили) 20___ йилга_________минг (млн.) сўм, шундан:

– махсус кийим-бош, махсус пойабзал ҳамда бошқа шахсий ҳимоя воситалари учун ____________ минг (млн.) сўм;

– сут (шунга тенг бўлган бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари), даволаш-профилактика озиқ-овқати, газланган тузли сув (иссиқ цехларда ишловчилар учун) учун ____________ минг (млн.) сўм;

– гигиена воситалари (тармоқ норматив ҳужжатларига ёки жамоа шартномасига мувофиқ) учун ____________ минг (млн.) сўм маблағ ажратилишини таъминлайди.

Барча режалаштирилган ва ажратишга келишилган маблағлар миқдори жамоа шартномасининг амал қилиш муддати давомида меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори ошириб борилишига мутаносиб равишда ошириб борилади.”

8.7.-банднинг 1-абзаци “Ходимларининг сони эллик нафар ва ундан ортиқ бўлган ҳар бир ташкилотда меҳнатни муҳофаза қилиш талабларига риоя этилишини таъминлаш, уларнинг бажарилиши устидан назоратни амалга ошириш мақсадида меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати ташкил этилади ёки меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича тегишли тайёргарликка эга бўлган мутахассис лавозимини жорий этади. Элликта ва ундан ортиқ транспорт воситаси мавжуд бўлган ташкилотда йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ҳам ташкил этилади ёки йўл ҳаракати хавфсизлиги бўйича мутахассис лавозими жорий этилади”;

8.25.-банднинг  2-дефиси  “меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлиги бўйича жамоатчилик назоратини ташкил этиш юзасидан республика кўрик-танловини барча номинациялар бўйича (“меҳнатни муҳофаза қилишда энг яхши натижаларга эришган ташкилот”, “ходимларга соғлом ва хавфсиз меҳнат шароитлари яратиш, ходимларнинг меҳнат муҳофазасига бўлган ҳуқуқларини ҳимоя қилишда энг яхши касаба уюшма ташкилоти”, “энг яхши меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича вакил”, “меҳнат муҳофазаси бўйича ёш мутахассис”) ўтказади ва ғолибларни юқори касаба уюшма ташкилотларига тавсия этади” деб ўзгартирилди.

“ИЖТИМОИЙ СУҒУРТА. ИЖТИМОИЙ ИМТИЁЗ ВА КАФОЛАТЛАР” бўлими.

9.18.-бандга иш берувчи  “тармоқ касаба уюшмалари томонидан ўтказиладиган спорт тадбирларида иштирок этувчи ходимларни ойлик маошларини сақлаган ҳолда ушбу кунлар учун ишдан озод қилиши”;

“Корхонада ишловчи доимий яшаш уй-жойи бўлмаган ходимларга ижарада яшаши учун тўловларини ҳар ойда Корхона ҳисобидан қоплаб бериши” тўғрисида тагбандлар киритилди.

9.16.-банд “Корхона (тармоқ)да _____ ва ундан кўп йил ишлаган ходим ёшга доир (ёки ногиронлик сабабли) пенсияга чиқаётганда унга лавозим маоши (ўртача иш ҳақи)нинг ______ баравари миқдорида моддий ёрдам тўланади ва қимматбаҳо совға топширилади”;

9.8.-банднинг 9.18.1.-тагбанди “ҳар йили ______ нафар ходим (шу жумладан камида _____ нафар кам таъминланган ходим) учун касаба уюшмаси аъзолик бадаллари ва ижтимоий суғурта бюджети маблағидан олинган йўлланмалар қийматини қисман қоплайди”;

9.18.2.-тагбанди  “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган санаторий-курорт муассасаларида ______ нафар ходимнинг, шу жумладан камида ______ нафар ногирон, ёлғиз кекса, меҳнат фахрийлари, кам таъминланган оилалар аъзоларининг дам олишларини ва соғломлаштиришларини Корхона ҳисобидан ташкил этади” деб ўзгартирилди.

“МАДАНИЙ-МАЪРИФИЙ, ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ВА СПОРТ-СОҒЛОМЛАШТИРИШ ИШЛАРИ” бўлими.

10.1.-бандга  “Китобхон” бурчакларини ташкил этиш ва “Энг яхши китобхон” кўрик танловини ўтказиш” тўғрисида тагбанд киритилди.

10.1.-банднинг 10.1.1.-тагбанди “Касаба уюшмаси қўмитасига ўз балансида турган ёки ўзи ижарага олган бинолар, хоналар, иншоотлар ва бошқа объектларни, шунингдек дам олишни ташкил этиш, меҳнаткашлар ва уларнинг оила аъзолари билан маданий-маърифий, жисмоний тарбия ва соғломлаштириш ишларини олиб бориш учун зарур бўлган масканларни, болалар оромгоҳлари ва бошқа соғломлаштириш оромгоҳларини бепул фойдаланиш учун бериш”;

10.3.-банднинг 10.3.5.-тагбанди “Корхонада ҳар ойнинг __ санасини “спорт куни” деб белгилаш, спорт майдончалари ташкил этиш, жисмоний тарбия жамоаларини тузиш ва уларнинг ишини жонлантириш”;

10.3.7.-тагбанди “Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг “Жисмоний тарбия ва спорт-соғломлаштириш бошқармаси” унитар корхонаси билан алоқаларни мустаҳкамлаш” деб ўзгартирилди.

“АЁЛЛАР МЕҲНАТИНИ ТАРТИБГА СОЛИШ. АЁЛЛАР ВА ОИЛАВИЙ ВАЗИФАЛАРНИ БАЖАРИШ БИЛАН МАШҒУЛ ШАХСЛАРГА БЕРИЛАДИГАН ҚЎШИМЧА ИМТИЁЗ ВА КАФОЛАТЛАР” бўлими.

11.2.-бандга  Меҳнат ва иш турлари соҳасида камситишлар тўғрисида”ги 111-сонли Конвенция” жумласи янги абзац қилиб;

11.5.-банд “Тарафлар Ўзбекистон Республикасининг “Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида”ги Қонунида кўзда тутилган қуйидаги кафолатларга риоя этилишини ҳамда имтиёзлар берилишини таъминлаш мажбуриятини ўз зиммаларига оладилар:

11.5.1. хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларни таъминлаш мажбуриятларини Корхонанинг ва унинг таркибий бўлинмаларининг ваколатли шахси зиммасига юклатиш;

11.5.2. ишга қабул қилиш ва хизмат бўйича кўтаришда хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларни яратиш;

11.5.3. хотин-қизлар ва эркаклар меҳнатига ҳақ тўлашда нотенгликни бартараф этиш.” таҳририда киритилди.

11.2.-банддаги  2-абзац “Халқаро меҳнат ташкилотининг 1930 йилдаги Мажбурий меҳнат тўғрисидаги 29-сонли Конвенциясига Баённома” деб ўзгартирилди.

11.2.-банднинг 7-абзацидаги “Ишга қабул қилиш учун энг кичик ёш тўғрисида”ги 138-сонли Конвенция”;

8-абзацидаги “Болалар меҳнатининг оғир шаклларини таъқиқлаш ва йўқ қилишга доир шошилинч чоралар тўғрисида”ги 182-сонли Конвенция” жумлалари чиқариб ташланди.

“ЁШЛАР УЧУН ҚЎШИМЧА ИМТИЁЗ ВА КАФОЛАТЛАР” бўлими.

12.1.-банднинг  1-абзаци “Корхона ишида ва ривожланишида ёш мутахассислар иштироки самарасини янада ошириш ҳамда ёшларни ижтимоий-иқтисодий ҳимоясини кучайтириш мақсадида томонлар қуйидагиларга келишиб олдилар”;

2-абзаци “Халқаро меҳнат ташкилотининг “Ишга қабул қилиш учун энг кичик ёш тўғрисида”ги 138-сонли ва “Болалар меҳнатининг оғир шаклларини таъқиқлаш ва йўқ қилишга доир шошилинч чоралар тўғрисида”ги 182-сонли Конвенцияларига биноан ишга қабул қилиш учун энг кичик ёшга риоя этиш ҳамда болалар меҳнатининг оғир шаклларини тақиқлаш юзасидан аниқ мақсадга йўналтирилган ишларни олиб бориш”;

12.7.-банднинг к) тагбанди (янги макетда и) тагбанд)  “Корхонада ёш ходимлар ўртасида маданий-маърифий, маънавий ҳамда жисмоний тарбия ва спорт тадбирларини кенг миқёсда амалга ошириш орқали ишлаётган ёшлар фаолиятидаги салбий ҳолатларни, жумладан, эртанги кунга ишончнинг сўнишини олдини олиш, иш ҳақи, меҳнат шароитларидан миннатдорлик ҳиссини уйғотиш”;

12.7.-банднинг л) тагбанди (янги макетда к) тагбанд)  ““Ёшлар минбари”, “Эркин фикр” услубларининг қўлланилишини жорий этиш ва унда, ёш ходимлар ўз фикрларини эркин ифода этган ҳолда (иш шароити, жамоадаги муҳит, жамоа ишига самара келтирадиган ғоя, раҳбар кадрларнинг ножўя ҳатти ҳаракатлари, уларнинг камситилиши ва ҳ.к. юзасидан) тўғридан-тўғри ёки аноним билдиришномаларни шаффоф қутиларга ёзма тарзда бериб туриш ишларини ташкил этиш” деб ўзгартирилди.

12.7.-банддан  Касаба уюшмаси қўмитасининг “Иш берувчи, коллеж, битирувчилар ва ҳоким ўртасида тузиладиган тўрт томонлама шартнома шартлари бажарилиши устидан жамоатчилик назоратини ўрнатиши”тўғрисидаги тагбанд чиқариб ташланди.

“ИЖТИМОИЙ ШЕРИКЛИК. КАСАБА УЮШМАСИ ФАОЛИЯТИНИНГ КАФОЛАТЛАРИГА РИОЯ ЭТИЛИШИ” бўлими.

14.5.-банднинг 2-абзаци “ходимларнинг ёзма аризалари асосида иш ҳақидан камида 1 фоиз миқдоридаги касаба уюшмаси аъзолик бадаллари Корхона бухгалтерияси орқали ушлаб қолинишини ва пул ўтказиш йўли билан ўз вақтида ва тўлиқ миқдорда касаба уюшма ташкилотига ўтказилишини”;

3-абзаци “бухгалтерия орқали ушлаб қолинган касаба уюшмасига аъзолик бадалларини бюджет ва бюджетдан ташқари фондларга мажбурий тўловларни тўлаш билан бир вақтда касаба уюшмаси ташкилотига ўтказиб беришни”;

4-абзаци “аъзолик бадаллари бир ой муддатдан ортиқ вақт мобайнида ўтказилмаган тақдирда, айбдор мансабдор шахсга нисбатан интизомий чора кўрилишини кафолатлайди”;

14.7.-банднинг б) тагбанди “Касаба уюшмаси қўмитаси талаб қилганда унга меҳнат ҳамда Корхонанинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши билан боғлиқ масалалар юзасидан маълумотлар тақдим этиш”;

14.8.-банднинг ж) тагбанди “Корхонадаги меҳнат ва маиший шароитлар аҳволи бўйича жамоатчилик назоратини ташкил қилиш ва амалга ошириш”;

з) тагбанди “касаба уюшмаси аъзолари ўртасида меҳнат ва ишлаб чиқариш интизомини мустаҳкамлашга, меҳнат жамоасида можароларга олиб келувчи вазиятларнинг олдини олиш ҳамда барқарор маънавий муҳитни таъминлашга қаратилган тушунтириш ва ташкилий ишларни олиб бориш”;

14.12.-банди “Ишлаб чиқаришдаги асосий ишидан озод қилинмаган меҳнаткашлар вакилларига меҳнат жамоасининг манфаатларини кўзлаб жамоатчилик вазифаларини бажариши учун ҳар ҳафталик иш вақтининг 30 фоизидан кам бўлмаган вақт, шунингдек касаба уюшмасининг йўналиши бўйича қисқа муддатли ўқиши учун ўртача иш ҳақи сақланган ҳолда вақт берилади” деб ўзгартирилди.

“ЖАМОА ШАРТНОМАСИ БАЖАРИЛИШИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ” бўлими.

Бўлимга “Меҳнат жамоасининг умумий йиғилиши (конференцияси)да Иш берувчининг Корхона ходимларининг мажбурий меҳнатга жалб килинмаслигига оид мажбуриятлари тўлиқ бажарилиши юзасидан ҳисоботи эшитилиши” тўғрисида банд киритилди.

Шунингдек, макетдаги “энг кам иш ҳақи” жумласининг барчаси “меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори” жумласи билан алмаштирилди.

Ўзбекистон Республикаси “Касаба уюшмалари, уларнинг ҳуқуқлари ва фаолиятининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонунига ҳавола қилинган 7 та бандга Ўзбекистон Республикаси «Касаба уюшмалари тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ ўзгартиришлар киритилди.