[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

27.01.2020. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йил 24 январь кунги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига Мурожаати асосида Фарғона вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши томонидан 2020 йилнинг 25 январь куни бошланғич касаба уюшма ташкилотлари фаоллари иштирокида Мурожаат мазмунидан келиб чиқиб, келгусида касаба уюшмалари олдида турган вазифалар белгилаб олинди. Президент маърузасида жамиятдаги барча соҳа мутасаддиларига аниқ далил ва таҳлилларга асосланган топшириқларни амалга оширувчи меҳнаткаш-ходимлар бевосита касаба уюшмаларининг ажралмас қисми эканлиги касаба уюшма ходимларининг масъулиятини янада оширади. Ушбу масъулиятни хис қилган ҳолда жамоаларда фаолият юритаётган касаба уюшма аъзоларининг ижтимоий-иқтисодий ва ҳуқуқий манфаатларини ҳимоя қилиш билан бир қаторда уларнинг маънавий қиёфасини ўзгартириш, Ватан тараққиёти йўлида доим ўз устида ишлаш, касбга бўлган фидоийлигини ошириш, билимини ривожлантириб бориш, замонавий ахборот-технологияларини ўзлаштириш, буюк аждодларга муносиб авлод бўлиш каби хислатларни шакллантиришда касаба уюшмалари етакчиликни кўлга олишлари белгиланди. Шунга кўра, 2020 йил – “Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да Давлат дастури билан бир қаторда Мурожаатдан келиб чиқиб касаба уюшма ходимлари – ходим-касаба уюшмаси – иш берувчи мақсадлар уйғунлигини таъминловчи режалар белгиланиши таъкидлаб ўтилди.