[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

03.02.2020. Олий мажлис ва сенатга Президентимиз мурожаатномасининг бошланишидаёқ 2020 йилни “Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили” деб эълон қилиниши касаба уюшмалари ташкилотларига жуда катта масъулият юклайди.

Мурожаатнома давомида Президентимиз Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегиясини амалга ошириш бўйича 2020 йилдаги энг муҳим вазифаларга тўхталиб ўтдилар.

Аҳамиятлиси, Мурожаатномада “барча соҳалардаги ўзгариш ва янгиланишлар, энг аввало, Ўзбекистоннинг ҳар бир фуқаросининг фаровон ҳаётидан рози бўлган ҳолда яшашига эришиш учун хизмат қилиши лозим” деган тамойил доимо сезилиб турди.

Жумладан, жорий йилда мамлакатимиз тарихида биринчи маротаба боғча ёшидаги болаларни мактабгача таълим билан қамраб олиш даражасини 2020 йилда 60 фоизга етказиш;

2020 йилда 55 та хусусий мактаб ташкил этилиб, уларнинг сони 141 тага етказилиши, шунингдек, жорий йилда педагогик маҳорат ва малака даражасига эга бўлган, ўз ишида аниқ натижаларга эришган ўқитувчиларга, юқори маош тўлаш тизимини жорий этилиши;

жорий ўқув йилидан бошлаб мутлақо янги профессионал таълим тизими йўлга қўйилиши, 340 та касб-ҳунар мактаби, 147 та коллеж ва 143 та техникум ташкил этилиб, кадрлар малакасини халқаро меҳнат бозори талабларига мослаштириш мақсадида, Миллий малака тизими ишлаб чиқилиши;

мактаб битирувчиларини олий таълим билан қамраб олиш даражаси ҳозир 20 фоизга тенг бўлса, 2020 йилда камида 25 фоизга, келгусида эса 50-60 фоизга етказилиши, олий ўқув юртларига талабалар қабул қилишда давлат грантлари 2 баробарга кўпайтирилиши, қизлар учун қабул квоталарида алоҳида грантлар ажратилиши

2020 йилда давлат дастурлари доирасида ҳамда тадбиркорликни ривожлантириш орқали 500 мингта янги иш ўринлари яратилиши;

2020 йил  давомида бюджет тизими ходимларининг иш ҳақи, пенсия, стипендия ва нафақалар миқдори инфляциядан юқори миқдорда оширилиши;

Иқтисодиётнинг рақамлаштирилиши, барча соҳаларда ахборот-коммуникацион технологияларга ўтиш зарурати англаб етилгани ҳамда раҳбарларнинг IT бўйича алоҳида ўринбосари лавозими жорий этилиши;

Прописка тизимининг ислоҳ қилиниши, 1995 йилгача Ўзбекистонга келган ва шундан буён муқим яшаётган шахсларга автоматик тарзда фуқаролик берилиши;

Фуқаролар пенсияга чиқиши учун фақат паспорт тақдим қиладиган бошқа ҳужжат талаб қилинмайдиган тизим яратилиши;

«Меҳрибонлик уйлари»да тарбияланган ёшларнинг ижтимоий мослашуви, уларни иш, уй-жой билан таъминлаш бўйича алоҳида дастур ишлаб чиқилиши

Сўз эркинлиги, ОАВ, журналист ва блогерларнинг эркин фаолият юритишлари учун бундан кейин ҳам кенг имкониятлар яратилиши;

«Ижтимоий суғурта тўғрисида»ги қонун ҳамда аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш концепцияси ишлаб чиқилиши;

Давлат тиббиёт ташкилотлари ва аҳолини дори воситалари, тиббиёт буюмлари билан таъминлашга 1,5 триллион сўм ажратилиши;

281 та тиббиёт муассасасини қуриш ва таъмирлашга бюджетдан 1,1 триллион сўм ажратилиши;

17 та ихтисослашган илмий-амалий тиббиёт муассасасини бошқаришда замонавий менежмент жорий этилиши;

Қон ва вирусли касалликларни барвақт аниқлаш, даволаш учун малакали гематолог, вирусолог ва иммунолог тайёрлаш, дори-дармон ва тиббиёт техникаси учун маблағлар кўпайтирилиши;

Ихтисослашган марказлар ва уларнинг филиалларида,  Тошкент шаҳридаги тиббиёт муассасаларида 2020 йил электрон тиббий карталар жорий этилиши;

Дориларнинг реал нархини «онлайн» тартибида кузатиб бориш тизими яратилиши;

2020 йилда 5,5 минг нафар хотин-қизнинг кичик бизнес лойиҳаларига 100 миллиард сўм миқдорида имтиёзли кредит берилиши;

1 минг 576 нафар хотин-қизга янги уй-жойларга эга бўлиши учун бюджет ҳисобидан бошланғич бадал тўлаб берилиши;

Ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизлар тадбиркорлик марказларида 5 та муҳим ташаббус доирасида қисқа ўқув курсларида ўқитиш ташкил этилиши;

Ёшлар сиёсатини баҳолаш миллий индекси жорий этилиши;

«Ўзбекистон ёшлари – 2025» концепцияси ишлаб чиқилиши;

2020 йилда ҳудудларда  269 та футбол, волейбол, баскетбол ва бадминтон майдонлари, 178 та бокс, кураш, фитнес ва гимнастика спорт заллари, 32 та теннис корти қуриш бўйича 500 миллиард сўмлик лойиҳалар амалга оширилиши;

Саноат ривожланишининг экологияга таъсирини олдини олиш бўйича 2025 йилгача мўлжалланган комплекс чора-тадбирлар дастури ҳамда Экология кодекси лойиҳаси ишлаб чиқилиши;

2020 йилда бюджет маблағлариҳисобидан 22 та театр вамаданиятобъектлариқурилишива реконструкция қилиниши. Давлат-хусусий шериклиги асосида 20 та маданият маркази ва истироҳат боғлари фаолияти йўлга қўйилиши;

Кинематографияни 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини ҳамда «Кинематография тўғрисида»ги қонун ишлаб чиқилиши;

2020 йил Шаҳрисабз шаҳрида Иккинчи халқаро Мақом фестивали  ўтказилиши;

Маҳмудхўжа Беҳбудийнинг 145 йиллик таваллуд санаси кенг нишонланиши.

Аҳолининг 15 фоизи камбағал экани очиқ айтилиши (авваллари бундай олий минбардан туриб “қашшоқлик” сўзи асло ишлатилмаган). Камбағалликни камайтириш дастури ишлаб чиқилиши тўғрисидаги вазифаларни белгиланганлиги касаба уюшмалари ташкилотлари тизимида ишлаётган барча ходимларни бехад ҳурсанд қилди. Мазкур мақсадларга эришиш йўлида биз каби касаба уюшмаси ташкилотлари ходимлари ҳам бор куч ғайратимиз билан ишлашимизни талаб қилади.

Президентимиз ўз мурожаатномасида нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари фаолиятларининг жамият ривожидаги аҳамиятига алоҳида тўхталиб ўтдилар. Мурожаатномада ушбу ташкилотлар бугунги кунда аҳолини ўйлантираётган муаммоларга давлат идоралари эътиборини қаратиб, ўзларининг асосланган таклифларини бериб боришлари мақсадга мувофиқ бўлишини алоҳида таъкидладилар. Бунинг учун мамлакат ва ҳудудлар даражасида нодавлат нотижорат ташкилотлари билан ижтимоий шерикликни кенг йўлга қўйиб, грантлар ва ижтимоий буюртмаларни кўпайтирилиши кераклиги айтиб ўтдилар. Турли вазирлик ва идоралар ҳам ижтимоий ҳамкорлик ишларини кенгайтириши лозимлиги, бунинг учун эса Олий Мажлис ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фондининг фаолиятини такомиллаштириш даркорлигини тушунтириб ўтдилар.

Мурожаатномада президентимиз томонидан мамлакатимизнинг ижтимоий-иқтисодий ҳаётига оид ва жамоатчиликда алоҳида қизиқиш уйғотадиган ўта муҳим масалаларга доир қарорларни қабул қилишда жамоатчилик билан маслаҳатлар, жамоатчилик эшитувларини ўтказиш мажбурийлигини аниқ белгилаш кераклиги айтиб ўтилди. Президентимиз томонидан жамиятдаги муносабатларни тартибга солишда жамоатчилик назоратини янада кучайтириш, давлат ва жамият ўртасида ўзаро яқин ҳамкорлик ўрнатиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Жамоатчилик палатасини ташкил этишни таклиф қилинди. Биз муҳтарам Президентимиздан касаба уюшмалари ташкилотлари фаолияти самарадорлигини оширишга кўмак берадиган ушбу масалаларга эътибор қаратганликларидан ғоятда миннатдормиз.

Президентимиз ўз нутқларида республикамизнинг ривожланиши учун тўсиқ бўлаётган энг долзарб муаммо яъни, коррупцияни бартараф этишга алоҳида эътибор қаратдилар.

Давлатимиз раҳбари коррупцияга қарши курашишда аҳолининг барча қатламларида соҳа бўйича энг яхши мутахассисларни жалб қилиш орқали мажозий маънода “ҳалоллик вакцинаси”билан эмлаш зурурлигини айтиб ўтдилар. Бу билан, раҳбаримиз жамиятни ушбу иллат билан оммавий касалланганини, уни бартараф этиш учун эса катта куч, катта салоҳият ва кенг ваколатлар билан кураш олиб боришимиз лозим эканлигини англаб етдик.

Шу боис, коррупция мураккаб ижтимоий ҳодиса эканлиги коррупцияга қарши курашишда давлат ва жамиятнинг ўзаро жипслиги талаб этишини алоҳида таъкидладилар.

Президент мурожаатномасини бирлашма жамосининг барча аьзолари кўрди, тинглади ва ўзига тегишли хулосалар ва олдига келгусидаги вазифалар ва мақсадларини белгилаб олди, деб ҳисоблаймиз. Бир кунлик вақт ҳамғанимат эканлигини ҳис қилдик. Ахил ва меҳнаткаш жамоамиз қўйилган вазифаларни кечиктирмай,ўз вақтида сифатли бажаришига ишонамиз.

И.Султонов

Наманган вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари Бирлашмаси раиси ўринбосари