[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

10.02.2020. Президентимизнинг Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномаси барча юртдошларимиз қатори мени ҳам ғоят тўлқинлантирди. Унда белгилаб берилган вазифалар нафақат жорий, балки келгуси бир неча йил учун дастуриламал вазифасини ўтайди.

Кейинги йилларда мамлакатимизда мисли кўрилмаган ишлар амалга ошириляпти. Халқимиз ўз ҳаётидаги ўзгаришлардан мамнун бўлиб, ҳар бир кунга шукрона келтириб яшамоқда. Кенг кўламли ислоҳотларни изчил амалга ошириш, янги-янги ўзгаришларга тамал тоши қўйиш бўйича имкониятлар яратиб бериляпти. Бунинг барчаси аввало халқ учун, унинг яхши яшаши, муносиб турмуш кечириши учун қилинмоқда. Бу ўзгаришларда халқимизнинг ўзи бевосита иштирокчи бўляпти. Давлатимиз раҳбари ўз нутқида “Биз янги Ўзбекистонни халқимиз билан биргаликда барпо этамиз, деган улуғвор мақсадни ўз олдимизга қўйганмиз. Бу борада “Жамият – ислоҳотлар ташаббускори” деган янги ғоя кундалик фаолиятимизга тобора чуқур кириб бормоқда”, дея алоҳида таъкидлади. Амалий натижадорликни ошириш, янги ташаббусларни илгари суришда аҳолини фаол, ташаббускор бўлишга ундади.

Бугунги кунда юртимизда кўплаб корхоналар очилиб, иш жойлари кўпайтириляпти. Қўшма корхоналар иш бошлаяпти. Мурожаатномада “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили”да салмоқли натижалар қўлга киритилгани, тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар 4,2 миллиард долларни ташкил этиб, 2018 йилга нисбатан 3,1 миллиард долларга ёки 3,7 баробар ўсгани, инвестицияларнинг ялпи ички маҳсулотдаги улуши 37 фоизга етгани алоҳида таъкидланди. Бу кўплаб юртдошларимиз иш билан таъминланиб, оиласига янада фаровонлик олиб кирди деганидир.

Давлатимиз раҳбари таълим, соғлиқни сақлаш, қишлоқ хўжалиги, туризм каби қатор соҳалар ҳақида сўз юритиб, бу борада амалга оширилган ишлар, яратилган енгилликлар сабаб қисқа даврда ўзига хос натижаларга эришилганини айтиб ўтди. “Халқ давлат органларига эмас, балки давлат органлари халққа хизмат қилиши керак” деган асосий тамойилни амалда тўлиқ таъминлаш бўйича ҳали кўп иш қилиш зарурлигини алоҳида таъкидлади.

Эришилаётган ютуқларда, албатта, касаба уюшмаларининг муносиб ўрни бор. Ишчи-ходимлар ҳимояси йўлида жонбозлик кўрсатиб келаётган тармоқ ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашимиз ҳам Мурожаатномадан келиб чиқиб ўз олдига қатор вазифаларни белгилаб олди. Келгусида қилинадиган амалий ишларимиз натижаси халқимиз ҳаётида ўз аксини топади, албатта.

Аҳмаджон Хакулов

Металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши раиси