12.02.2020. Оҳангарон туманидаги 31-мусиқа ва санъат мактабида Тошкент вилояти касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси кенгаши томонидан оҳангаронлик ёшлар билан давра суҳбати ўтказилди.
Очиқ мулоқотда таъкидланганидек айни пайтда навқирон авлодга катта ишонч билдирилаётганининг тагзамирида жуда катта мақсад мужассамлиги, уни ҳар бир ёш жуда чуқур англаши ва ҳис қилиши лозимлиги алоҳида таъкидланди.
– Давлатимиз раҳбари ҳар бир чиқишларида ёшлар хусусида алоҳида тўхталиб, қуйи поғонадаги раҳбарларни ёшлар билан бамаслаҳат бўлишга, уларга ишонч билдиришга даъват қилади, – деди Тошкент вилояти касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси кенгаши раиси ўринбосари Ўткирбек Рашидов.
Тадбирда бир қатор фаол ёшларга эсдалик совғалари топширилди.