24.02.2020. Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институтида бошланғич касаба уюшма ташкилотининг ҳисобот-сайлов йиғилиши ўтказилди.
Унда касаба уюшма қўмитаси томонидан ҳисобот даврида амалга оширилган ишлар юзасидан маълумот берилди. Сўзга чиққанлар келгусидаги фаолият, “Касаба уюшмалари тўғрисида”ги янги қонундан келиб чиқиб жорий йилда Жамоа шартномасига киритиладиган ўзгартиришларга атрофлича тўхталишди. Касаба уюшмасининг янги таркиби ва Ўзбекистон фанлар академияси бирлашган касаба уюшма ташкилоти конференциясига делегат сайланди.
Шу ўринда таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон Фанлар академияси бирлашган касаба уюшмаси қўмитаси томонидан илмий-тадқиқот муассасаларида қабул қилинган Жамоа шартномаларининг 2019 йилда бажарилиши муҳокамасига бағишланган ҳамда барча бошланғич ташкилотларда хисобот-сайлов йиғилишлари ўтказилмоқда.