[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

02.03.2020. Кимё ва фармацевтика саноати ходимлари касаба уюшмаси Респуб­лика кенгаши тизимидаги «Биринчи резинатехника заводи» масъулияти чекланган жамияти касаба уюшма қўмитасининг ҳисобот-сайлов йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда корхона бош директори Ғуломжон Ибрагимов ҳамда касаба уюшма қўмитаси раиси Жасурбек Абдалиев ижтимоий шериклик асосида ишчи-ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатлари ва меҳнат соҳасидаги ҳуқуқларини ҳимоялаш мақсадида амалга оширилган ишлар тўғрисида ҳисобот берди. Жамоа шартномасида ходимлар даромадини ошириш, уларга қўшимча меҳнат таътиллари бериш, ижтимоий қўллаб-қувватлаш, меҳнат муҳофазаси, моддий ва маънавий ёрдам кўрсатиш, саломатликларини мустаҳкамлаш масалалари ўрин олгани алоҳида эътироф этилди.
Йиғилишда касаба уюшма қўмитаси ­раиси Жасурбек Абдалиевнинг ҳисобот давридаги фаолияти қониқарли, деб баҳоланиб, кўпчилик овоз билан беш йилга қайта сайланди.

Шаҳина Жўраева
Кимё ва фармацевтика саноати ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши
етакчи мутахассиси