[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

06.03.2020. Кейинги йилларда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида мамлакатимизда хотин-қизларнинг жамият ҳаётидаги ўрни ва нуфузини янада ошириш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш масалаларига устувор аҳамият берилмоқда.

Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан “Хотин-қизларнинг муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш, уларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлашга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш” бўйича Касаба уюшмалари Федерацияси мутасаддилигида тузилган Республика Ишчи гуруҳи ана шундай эътибор ва ғамхўрликнинг яна бир амалий ифодаси бўлди.

Ишчи гуруҳ томонидан ҳозирги кунга қадар Сирдарё, Жиззах, Самарқанд, Хоразм ва Навоий вилоятларида яшаётган хотин-қизларнинг муаммолари ҳар томонлама ўрганиб чиқилди. Бу жараёнда уларга амалий ёрдам кўрсатиш билан бирга, мавжуд муаммо ва камчиликларни ҳал этиш юзасидан туман ва шаҳарлар бўйича “Комплекс чора-тадбирлар дастурлар”и ишлаб чиқилди.Ушбу дастурлар парламентимизнинг юқори палатаси – Сенат, Касаба уюшмалари Федерацияси ва вилоят ҳокимликлари иштирокида тасдиқланиб, уларнинг ижросини таъминлаш юзасидан амалий чоралар кўрилмоқда.

Ишчи гуруҳининг жойларда хотин-қизларнинг ижтимоий-иқтисодий шароитларини ўрганиб, аниқланган муаммоларни тезкорлик билан ҳал этишни таъминлаш мақсадида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясидакунутун фаолият кўрсатадиган 12-11 қисқа рақамли “Ишонч телефони”, яъни, “КОЛЛ  СЕНТР”ишга туширилди.

Ушбу марказнинг тўлақонли ва тезкор фаолият кўрсатишини таъминлаш мақсадидау барча зарур жиҳозлар, замонавий алоқа ва коммуникация воситалари, малакали мутахассислар билан таъминланди.

https://kasaba.uz/pinup-casino-az/

Халқ билан мулоқотнинг яна бир самарали воситаси бўлган “Ишонч телефони” орқали мамлакатимизнинг турли ҳудудларида, олис ва чекка қишлоқларда яшаётган хотин-қизлар ўз муаммолари бўйича исталган вақтда мурожаат қилишлари мумкин. Мурожаатларда кўтарилган масалалар атрофлича таҳлил қилиниб, уларни ҳал этиш юзасидан тегишли вазирлик, идора ва ташкилотлар билан ҳамкорликда тизимли ишлар олиб борилади. Энг муҳими, мурожаатлар ижросиРеспублика Ишчи гуруҳининг доимий назоратида бўлади.

ЎзА