[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

07.03.2020. Бугунги кунда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан меҳнаткашларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатлари ва меҳнат соҳасидаги ҳуқуқларини ҳимоялаш билан бир қаторда улар ўртасида спортнинг оммавийлигини ошириш, бу орқали соғлом турмуш тарзи барқарорлигини таъминлаш борасида ҳам тизимли ишларни амалга оширмоқда.

Мазкур йўналишлардаги ишларни янада такомиллаштириш, хусусан, меҳнаткашлар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиботини кучайтириш, айниқса, ходимлар ва улар оила аъзоларининг бўш вақтларидан самарали фойдаланишларини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Жисмоний тарбия ва спорт-соғломлаштириш ишлари бошқармаси томонидан “Яккасарой спорт мажмуаси”да “Очиқ эшиклар” спорт-соғломлаштириш тадбирлари ўтказилди.

Унда иштирок этган турли соҳа ходимлари ва уларнинг оила аъзолари соғломлаштириш юриш марафони, стол тенниси, бадминтон, шахмат, шашка, дарц мусобақаларида иштирок этдилар. Меҳнаткашлар фарзандлари ўртасида эса ҳаракатли ўйинлар ўтказилди.

Спорт-соғломлаштириш тадбирлари давомида Республика ихтисослаштирилган комплекс болалар ва ўсмирлар спорт мактаби тарбияланувчиларининг кўргазмали чиқишлари ҳам ташкил этилди.

Мусобақаларда қатнашиб, ғолиб бўлган иштирокчилар ва уларнинг фарзандларига эсдалик совғалари топширилди.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Матбуот хизмати