[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

26.03.2020. Cўнгги ойларда нафақат Ўзбекистонда балки жаҳон миқёсида коронавирус хавфи глобал муаммога айланди. Юртимизга касалликнинг оммавий кириб келиши ва уни кенг миқиёсда тарқалишини олдини олиш мақсадида аллақачон амалий ишлар бошлаб юборилган эди. Дастлаб, олий таълим, ҳалқ таълими, мактабгача таълим муассасаларининг фаолияти тўхтатилди. Барча талабалар, мактаб ўқувчилари, тарбияланувчилари уйларига қайтарилди. Тиббиёт ходимларининг масъулияти янада оширилди. Аҳоли ўртасида ушбу вирусни юқтириб олмаслик бўйича керакли тавсиялар, тарғибот ишлари йиғилишлар ўтказилди. Минг афсуски, кўрилган чора-тадбирларга қарамасдан бу юқумли кассаллик мамлакатимизни ҳам четлаб ўтмади. Одамларни чуқур ўйга толдириб, баъзиларимизни ваҳимага солиб турган бир пайтда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 18 март куни маҳалла ва оила масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишидаги коронавирус муаммосига оид мурожаати барчамизга таскин берди.

Айниқса, Давлатимиз раҳбари томонидан имзоланган, шу билан бирга барча турдаги оммавий ахборот воситалари орқали эълон қилинган “Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармон аҳолининг тиббий ва иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш бўйича барча чораларни кўриш механизми тўлиқ қамраб олингани билан аҳамиятлидир. Фармон мазмун-моҳияти ва унинг амалдаги ижроси халқимиз орасида қўрқувни босилишига сабаб бўлишини, минглаб вахимали саволларга жавоб бўлганини билишимиз мумкин.

Мазкур ҳужжат билан Инқирозга қарши курашиш жамғармаси ташкил этилди. Жамғарма маблағлари короновирус инфекциясининг тарқалишига қарши курашиш, аҳолини бандлигини уни ижтимоий қўллаб-қувватлашни кенгайтириш каби масалаларни ҳал қилишга йўналтирилган.

Коронавирус сабаб транспорт тузилмаси бўйича ҳам имкониятлар яратилди. Айниқса ушбу касалликка қарши курашишга жалб этилган тиббиёт ходимининг ойлик маошига қўшимча устама тўлаш билан бирга каратин вақтида фарзандига қараётган ота-оналарга алоҳида моддий-маънавий эътибор қаратилмоқда.

Миллати, тили ва динидан қатъи назар, ҳаммамиз якдилмиз ва, ишонамизки, бу қийинчиликлар, албатта, ўтиб кетади”, дея таъкидлади давлатимиз раҳбари. Шундай экан, айни дамда бошимизга келган синовли даврда барчамиз янада жипслашишимиз, ҳар қандай мураккаб вазиятда ҳам йўлимизни йўқотмай, бирдамликда, бир ёқадан бош чиқариб, қатъий тартиб-интизом билан ҳаракат қилишимиз, Фармоннинг ижросини таъминлашда барчамиз ўз ҳиссамизни қўшишимиз шарт.

Биз темирйўлчилар мазкур синовни муваффақият билан енгиб ўтишда ҳамжиҳатлик билан, фаол бўлиб, хотиржамлик ва зийраклик кўрсатсак, давлатимиз томонидан айни кунда қўйилган талабларни бажаришда атрофимиздаги яқинларимиз, оилаимиз билан биргаликда ҳаракат қилсак ишонамизки, бу иллат тез фурсатда бартараф этилади. Шифокорлар тавсия этган санитария ва гигиена қоидаларига тўлиқ риоя қилиш, оммавий тадбирларда иштирок этмаслик ва зарурати бўлмаганда кўпчилик тўпланадиган манзиллларга бормаслик, фақатгина расмий хабарлардан хулоса чиқариш мақсадга мувофиқдир.

Энг асосийси, ҳар биримизда ишонч бўлсин!

Қ.Сабиров

Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси