13.04.2020. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси, Олий Мажлис Сенати аъзоси, сиёсатшунос Қудратилла Мирсагатович Рафиковнинг “Коронавирус таҳдиди ва бирдамлик симфонияси. Уни биргаликда ижро этишимиз шарт” номли таҳлил маколасини ўқиб, жуда таъсирландим. Бугун бутун дунё давлатларини ларзага солган коронавирус пандемияси Ватанимизни ҳам четлаб ўтмади. Муаллиф мамлакатимизда ушбу офатни тарқалиб кетишини олдини олиш борасида амалга оширилаётган изчил сиёсат ва тизимли, амалий ишлар ҳакида атрофлича маьлумот берган. Шунингдек, бу ишларнинг барчаси Юртбошимизнинг мустаҳкам ирода ва сўнмас куч-гайратлари, жонкуярлиги ва ҳукуматнинг тезкор хатти-харакатлари, халкимиз бирдамлигининг ягона симфонияси натижаси эканлиги эьтироф этган.
Ўзбекона урф-одатларимиз, қадриятларимизда шундай бир муносабатларимиз борки, уни оддийгина килиб оқибат деб номласакда, тагида бир олам маьно бор.
Қизиги шундаки, бу сўзни бошка тилларга таржима қилиш қийин.
Мақолада келтирилган аник фактларни такрорлашдан йироқман. Лекин, шу юртнинг фарзанди сифатида юртбошимиз, ҳукумат аъзолари, вазирлик ва идоралар, табиркорлар, қолаверса оддий аҳоли томонидан синовли кунлардаги жонбозликлари учун чин дилдан, юракдан миннатдорлигимни изҳор қилиб, шу азиз ватанда яшаётганимдан яратганимга шукроналар айтдим.
Яна бир фикрни айтмокчиман, давлатимизнинг етук раҳбарлари, тадбиркорлар, нафақахўрлар, қолаверса ҳар бир фуқаро бугунги кунда Юртбошимиз ва ҳукуматимиз томонидан амалга оширилаётган самарали ишларни эьтироф этиш билан бирга, онгли иштирокчига айланиши муҳимдир.
Мамлакат аҳолисини бир маромда турмуш тарзларини давом эттиришлари учун барча шарт-шароитлар яратилиши, мамалакатнинг озиқ-овқат хавфсизлигини таьминлаш, тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш, коронавирусга чалинганларни даволаш ва уни олдини олиш каби кенг қамровли ишлар келажак учун мустахкам заминдир.
Жонкуяр, ўз касбининг чексиз фидоийлари бўлган шифокорлар, аҳоли дастурхонини тўкинлиги йўлида ҳалол меҳнат қилаётган деҳқону-фермерлар, аҳолини эҳтиёжманд аҳолисига ёрдамларни етказиб бераётган кўнгиллилар, бу рўйхатни яна узоқ давом эттириш мумкин. Уларнинг барчасига чуқур эҳтиром ва таьзим. Бу кунлар ҳам иншаалаҳ ортда қолади. Синовли кунларни мардонавор енгган халкимиз янада оқибатлироқ, унутилаёзган қадриятларни тиклаб, метиндек иродали ва оқибатли халқ бўлиб, биргаликда жонажон Ўзбекистонимиз иқтисодиётини тўлиқ тиклаш ва юксалтириш борасида бирлашамиз. Куч бирлик, ҳамжиҳатлик ва оқибатдадир.
А.К. Ахмеджанова
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги бўлим бошлиғи, Қишлоқ хўжалиги фанлари номзоди