14.04.2020. Мамлакатимизда карантин даврида ҳам ёшлар тарбияси ва илм-маърифатни ривожлантириш ҳамда аҳоли фаровонлигини таъминлаш мақсадида ҳамжиҳатчилик билан амалга оширилаётган ишларга Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси ҳам ўз хиссасини қўшиб келмоқда.
Навбатдаги аҳолига кўмак бериш бўйича навбатдаги ишлар Юқоричирчиқ туманида амалга оширилди.
Асли мехрибонлик уйида тарбияланган, ёлғиз она, ижтомоий химояга мухтож Баратова Татьяна Юқоричирчиқ тумани “Иттифоқ” МФЙдаги хонадонда ижарада 2 нафар ёш болалари билан яшаб келмоқда.
Уйида телевизор бўлмаганлиги сабабли фарзандларини онлайн-дарс қилдиришнинг имконияти бўлмаган.
Шунингдек, тумандаги “Тимофей Хван” номли маҳалла фуқаролар йиғинида 2 нафар фарзандини ёлғиз ўзи тарбиялаётган, боқувчисини йўқотган Пардаева Сапаргулнинг ҳам оиласида телевизор йўқлиги сабабли фарзандларини онлай-дарс қилишининг имкони бўлмаган.
Тошкент вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши томонидан ушбу оилаларга замонавий телевизор, озиқ-овқат махсулотлари, гигиена воситалари (ниқоблар) ва фарзандларига эса китоблар, спорт жиҳозлари (шашка, шахмот) беғараз равишда берилди.