[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фонди

“Ҳаракатлар стратегияси, “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили” Давлат дастури ижросида фуқаролик
жамияти институтларининг фаол иштирокини таъминлаш”
мавзуида Давлат грантлари ажратиш учун 2-танловни
ЭЪЛОН ҚИЛАДИ

Танловга нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари ва фуқаролик жамиятини бошқа институтларининг қуйидаги мақсадларни назарда тутган ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳалари қабул қилинади:
⦁ Жойларда бандликни таъминлашда, камбағалликни бартараф этишда, айниқса, ёшларни ва аёлларни касбга йўналтиришда давлат органлари билан ижтимоий шерикликни кучайтириш;
⦁ Уй хўжалиги асосида оилавий тадбиркорликни ривожлантиришда ННТ
ва фуқаролик жамияти институтларининг фаоллигини қўллаб-қувватлаш;
⦁ Олис, тоғли ва чегара ҳудудларида аҳолига сифатли ижтимоий хизматлар кўрсатишнинг инновацион чора-тадбирларини амалиётга жорий этиш;
⦁ Маҳаллаларда банд бўлмаган аҳолини, айниқса хотин-қизлар ва ёшларни ҳудуднинг хусусиятидан келиб чиқиб, уларнинг иқтисодий, молиявий ва бизнес соҳасидаги кўникмаларини юксалтириш ҳамда тадбиркорликнинг турли соҳаларига кенг жалб қилиш;
⦁ Маҳаллаларни ижтимоий, иқтисодий ва маданий ривожлантиришга қаратилган маҳаллий ривожланиш дастурларини давлат органлари билан ҳамкорликда амалга ошириш;
⦁ Ҳудудларнинг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиқиб кам таъминланган ва даромади паст аҳоли қатламини аниқлаш, уларни ижтимоий фаоллигини ошириш, аҳолида тадбиркорлик руҳини кучайтириш, инсоннинг ички куч-қуввати ва салоҳиятини тўлиқ рўёбга чиқариш;
⦁ Олис, тоғли ва чегара ҳудудларида мева-сабзавотчилик, узумчилик, уруғчилик, чорвачиликни ривожлантириш орқали камбағалликни бартараф этиш;
⦁ Банд бўлмаган аҳолини касбга қайта тайёрлаш ва ишсиз фуқароларни зарур касбларга ўқитиш ҳамда бандлигини таъминлаш;
⦁ Олис қишлоқ ҳудудларида ННТлар томонидан кўрсатилаётган хизматлар турларини кенгайтириш, аҳолининг бандлиги самарадорлигини ошириш;
⦁ “Обод қишлоқ”, “Обод маҳалла”, “Обод марказ” ва бошқа Давлат дастурларидаги вазифаларни амалга оширишда ННТ ва фуқаролик жамияти институтларининг фаолиятини қўллаб-қувватлаш;
⦁ “Ҳар бир оила тадбикор” Давлат дастури доирасида аҳолини, айниқса аёллар ва ёшларни касбга йўналтириш, тадбиркорликка жалб қилиш, имтиёзли кредитлар билан таъминлашда ННТларнинг тижорат банклари билан ижтимоий шериклигини кучайтириш;

⦁ Ёлғиз ва кўп болали оилалар фарзандларини, ишсиз ёшларни қўшимча касбларга (тикувчилик, пазандалик, сартарошлик ва бошқа йўналишлар) ўргатиш курсларини ташкил этиш ҳамда бандлигини таъминлашга кўмаклашиш;
⦁ Маҳаллий ривожланиш дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш орқали маҳаллаларда ижтимоий корхоналарни ташкил этиш ҳамда меҳнат бозорида рақобатбардош бўлмаган аҳоли қатламининг бандлигини таъминлаш;
⦁ Ёлғиз ва кўп болали аёллар, ишсизлар, ёшлар учун маҳаллаларда йирик тадбиркорлик субъектлари билан касаначилик асосида масофадан туриб ишлаш (“фрилансинг”) имкониятларини оммалаштириш;
⦁ Кам таъминланган ва даромади паст аҳоли қатламини аниқлаш, уларни ижтимоий фаоллигини ошириш, аҳолида тадбиркорлик руҳини уйғотиш, инсоннинг ички куч-қуввати ва салоҳиятини тўлиқ рўёбга чиқариш;
⦁ Давлат дастури ижроси устидан жамоатчилик назорати механизмларини жорий қилиш;
⦁ “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили” Давлат дастури ижросининг аниқ натижаларни, ислоҳотлар жараёнларни хорижий ва маҳаллий ОАВларида кенг ёритиш.

Давлат гранти ажратиш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
1. Ташкилот раҳбари томонидан имзоланган ва муҳр билан тасдиқланган кузатув хати;
2. www.fundngo.uz веб-сайтида жойлаштирилган шаклда тўлдирилган давлат гранти лойиҳаси учун ариза;
3. Охирги ўзгартиш ва қўшимчалар билан давлат рўйхатидан ўтган ННТлар ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг Устави (Низоми) нусхаси;
4. Ташкилотнинг давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси;
5. Агар лойиҳани амалга ошириш лицензияланадиган фаолиятни талаб қилса, унда лицензиянинг нусхаси;
6. Манфаатдор давлат ва жамоат ташкилотларининг тавсия ҳамда қўллаб-қувватлаш хатлари.
Битта лойиҳа учун ажратиладиган грант миқдори – 40 миллион сўмгача.
Ҳужжатлар 2020 йил 15 апрелдан 18 майгача қабул қилинади.
Ҳужжатлар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги ННТларни ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди номига “Ўзбекистон почтаси” орқали юбориладиган муҳрланган конвертларда (А4 форматда) қуйидаги манзил бўйича қабул қилинади: 100035, Тошкент шаҳри, Бунёдкор кўчаси, 1-уй.
Ҳужжатларни тақдим этиш шартлари ва намуналари билан Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фондининг www.fundngo.uz расмий веб-сайтида танишиш мумкин.
Маълумот учун телефонлар: (0-371) 239-26-76, 239-26-86.