09.06.2020. Бизни ходимимиз ўз ҳисобидан таътил олиб, хорижий давлатга кетган эди, таътили тугашига бир неча кун қолганда каронавирус пандемияси сабабли карантин эълон қилиниб қолди ва у келолмай ўша ерда қолиб кетди. Ўз ҳисобидан таътил олганига орадан деярли уч ой вақт ўтиб, чартер рейс орқали яқин кунларда у Ўзбекистонга қайтиб келди ва 14 кунга карантинга жойлаштирилди. Мен иш берувчи сифатига ходимга меҳнат қонунчиигига мувофиқ белгиланган уч ойлик ўз ҳисобидан таътилни бериб бўлдим, шунингдек, у бу йил учун меҳнат таътилидан ҳам фойдаланиб бўлган. Шу кунлар учун табелга нима ёзиш керак? Унга қандай имтиёз беришим мумкин ёки ишдан бўшатишим керакми? Сабаби, карантинга олингунига қадар орада бир неча кун узилиш бўляпти.
Сиз иш берувчи сифатида тўғри таъкидладингиз, ходимнинг аризасига кўра унга иш ҳақи сақланмаган ҳолда таътил берилиши мумкин, унинг давомийлиги ходим ва иш берувчи ўртасидаги келишувга кўра белгиланади, лекин у ўн икки ойлик давр мобайнида жами уч ойдан ортиқ бўлмаслиги керак.
Таътил ва карантинга олиниш орасидаги ходим ишламаган бир неча кун учун унга табел ёзилганида ишга келмаганини тасдиқловчи ноль қўйилиши керак ва бу кунлар учун ходимга ҳақ тўланмайди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 мартдаги “Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5969-сонли Фармони 16-бандида коронавирус инфекцияси билан зарарланган ёки карантинга жойлаштирилган ходимлар билан меҳнат шартномаларини иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилиш тақиқланган.
Карантинда даврида ходимга ўртача ойлик иш ҳақининг 100 фоизи миқдорида вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақаси тўланади.
Нодира Каримова
Хамидулла Премкулов
Меҳнатни муҳофаза қилиш ва юридик бўлимлар томонидан тайёрланди