17.06.2020. Ҳурматли ҳамкасблар, бир ходимамиз декретга кетган вақти унинг ўрнига бошқа ходимани ўриндошлик сифатида меҳнат шартномасида кўрсатган ҳолда ишга олдик. У беш ой ишлади асосий лавозимда ишлаётган ходима ўз хохишига кўра ишга чиқди бу ходимани меҳнат шартномасини бекор қилиш учун меҳнат Кодексининг 105-моддаси етарлими, у бошқа иш топиб бер деб шантажлик қиляпти, маслаҳатларингиз керак.
Ўриндолик асосида ишлаётган ходим ҳам шу корхонанинг ходими ҳисобланади, чунки у ҳам “Меҳнат шартномаси” асосида ишлайди. Фарқи фақат шундан иборатки, у корхонанинг аксарият асосий ходимлари сингари тўлиқ иш кунида эмас, балки тўлиқсиз иш режимида ишлайди.
Шунинг учун уни ишда бўлмаган вақтига (шу жумладан ҳомиладорлик ва туғиш таътили, бола парваришлаш таътили даврига) ўрнига бошқа ходим ишга қабул қилинган бўлса, бу лавозимда асосий ходим ҳисобланган ходим ишга қайтганда унинг ўрнига қабул қилинган ходим билан меҳнат шартиномасини бекор қилишга Меҳнат кадексининг 105-моддасида кўрсатилган асос етарли бўлади.
Агарда, асосий ходим ишга қайтган вақтда унинг ўрнига қабул қилинган ходима ҳомиладор бўлса, ёки 3 ёшга тўлмаган боласи бор бўлса, унда МКнинг 237-моддаси талабига биноан, бу ходима билан меҳнат шартномасини МКнинг 105-моддасига асосан бекор қилишда уни бошқа иш билан таъминлаш чорасини кўриши керак. Ишга жойлаштириш даврида бу ходиманинг иш ҳақи сақланиб қолинади, бироқ бу муҳлат муддатли меҳнат шартномаси тугаган кундан бошлаб уч ойдан ошмаслиги керак.
Демак, саволингизда қайд этилганидек “бошқа иш топиб бер” дейишга фақатгина хомиладор ёки 3 ёшга тўлмаган боласи бор аёл ҳақли экан. Таъкидлаш жойизки, агар иш берувчида бошқа иш ўрни мавжуд бўлмаса, ёки ходима таклиф қилинган ишга ўтишга рози бўлмаса аёлнинг “бошқа иш топиб бер” деган талаби бажарилиши шарт эмас. Аммо уч ой давомида иш ҳақини тўлаш шарт.
Нодира Каримова
Хамидулла Премкулов
Меҳнатни муҳофаза қилиш ва юридик бўлимлар томонидан тайёрланди