[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

19.06.2020. Санитария ходимларига устама ҳақ тўланадами?

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 21 декабрдаги 276-сон қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси давлат муассасалари тиббиёт ва фармацевтика ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тартиби ва шартлари тўғрисидаги низом”нинг 25-бандига кўра, Врачларга, ўрта ва кичик тиббиёт ходимларига, шунингдек соғлиқни сақлаш барча муассасалари фармацевтика ходимларига қуйидаги устамалар:

узлуксиз иш стажи 5 йилдан 10 йилгача бўлганда – тариф ставкасининг 5 фоизи миқдорида;

узлуксиз иш стажи 10 йилдан 15 йилгача бўлганда – тариф ставкасининг 10 фоизи миқдорида;

узлуксиз иш стажи 15 йилдан 20 йилгача бўлганда – тариф ставкасининг 15 фоизи миқдорида, олий маълумотга эга бўлган тиббиёт ҳамширалари учун эса тариф ставкасининг 20 фоизи миқдорида;

узлуксиз иш стажи 20 йилдан ортиқ бўлганда – тариф ставкасининг 20 фоизи миқдорида, олий маълумотга эга бўлган тиббиёт ҳамширалари учун эса тариф ставкасининг 30 фоизи миқдорида белгиланади.

Шунингдек, Низомнинг 2-иловасида Соғлиқ учун хавфли ва меҳнат шароитлари ўта хавфли бўлганлиги муносабати билан уларда ишлаш ходимлар тариф ставкаларига қўшимча тўлов белгилаш ҳуқуқини берадиган муассасалар ва уларнинг бўлинмалари, шунингдек лавозимлар рўйхати тасиқланган бўлиб, унинг 1.19.-банди қуйидагилар белгиланган:
Санитария-эпидемиология муассасалари.

Эпидемиология, паразитология, бактериология, вирусология, санитария-назорат (карантин), дезинфекция бўлинмалари (бўлимлари) мудирлари лавозимлари (профилактика дезинфекцияси бўлимлари, бўлинмаларидан ташқари).

Врач-эпидемиологлар, дезинфекцияловчилар, паразитологлар, энтомологлар, вирусологлар, ўта хавфли инфекциялар бўлимлари (бўлинмалари), пунктлари, санитария-назорат (карантин) ва дезинфекция станциялари врачлари лавозимлари.

Электромагнит майдонлари лабораторияларининг мудирлари, санитария врачлари, муҳандислари лавозимлари.
Радиация гигиенаси (хавфсизлиги) бўлимлари мудирлари, лабораториялари санитария врачлари, врач-лаборантлари, муҳандис-техник ходимлари.
Коммунал гигиена ва меҳнат гигиенаси бўйича санитар врачлар, метрополитенларнинг санитария-эпидемиология станциялари (бўлимлари, гуруҳлари) вентиляцияси бўйича муҳандислар лавозимлари.

Очиқ симобли аппаратларда ишлаш учун назарда тутилган (шу жумладан, полярографларга хизмат кўрсатадиган) врач-лаборантлар ва муҳандислар лавозимлари.
Токсикология лабораториялари врач-лаборантлари, лавозим маошлари зарарли меҳнат шароитлари муносабати билан ошириладиган, кон-руда, кон қазиш ва кимё саноати корхоналарига, муҳандис-техник ходимларга хизмат кўрсатишда банд бўлган санитария врачлари лавозимлари. Муассасада врач-эпидемиолог лавозими бўлмаган тақдирда ушбу вазифа тегишли устама тўлаган ҳолда бош врач зиммасига юкланади.
Номларидан қатъи назар, ўта хавфли инфекциялар бўлимлари (бўлинмалари) кичик тиббиёт ходими лавозимлари, шу жумладан, вирусология, паразитология ва дизенфекция сифатини назорат қилиш бўйича лаборантлар.

Санитария-назорат (карантин) бўлимлари, дезинфекция станциялари (бўлимлари, пунктлари) ўрта тиббиёт ходимлари, шу жумладан дезинфекторлар, дезинструкторлар, гидротехниклар лавозимлари.

Врач-эпидемиологлар, энтомологлар, паразитологлар, санитария врачлари ёрдамчилари, электромагнит майдонлари лабораториялари техниклари ва лаборантлари лавозимлари.
Коммунал гигиена бўлимларининг, метрополитенларнинг санитария-эпидемиология станциялари меҳнат гигиенаси (бўлимлари, гуруҳлари) бўлим (гуруҳ)ларининг санитария врачлари ёрдамчилари ва лаборантлари лавозимлари.

Очиқ симобли аппаратларда (шу жумладан, полярографларга хизмат кўрсатувчи), радиация гигиенаси (хавфсизлиги) лабораторияларида ишлаш учун назарда тутилган ўрта тиббиёт ходими, шу жумладан, лаборантлар ва техниклар лавозимлари.

Юқумли касалликларга чалинган беморларни, шу жумладан, токсикология лабораториялари лаборантларини ташийдиган ўрта тиббиёт ходими лавозимлари.
Кон-руда, кон қазиш ва кимё саноати, лавозим маошлари хавфли меҳнат шароитлари муносабати билан ошириладиган муҳандис-техник ходимларга хизмат кўрсатадиган меҳнат гигиенаси бўйича санитария врачлари ёрдамчилари лавозимлари.

Ўта хавфли инфекциялар; санитария-назорат (карантин) бўлинмалари (бўлимлари, пунктлари), очиқ симобли аппаратларда ишлаш учун мўлжалланган (шу жумладан, полярографларга хизмат кўрсатувчи), токсикология лабораториялари (шу жумладан паразитология, вирусология, бактериология лабораториялари) ҳамда радиация гигиенаси (хавфсизлиги) препаратлари лабораториялари санитаркалари лавозимлари.

Омборлар мудирлари, омборчилар, дезинфекциялаш воситаларини идишга жойловчилар, дезинфекторлар вазифасини бирга қўшиб бажарадиган автомобиль ҳайдовчилари, зарарланган ҳайвонлар билан ишлайдиган виварийлар ходимлари, шунингдек юқумли касалликка чалинган беморларни ташийдиган санитаркалар ва автомобиль ҳайдовчиларига соғлиқ учун хавфли ва меҳнат шароитлари оғир бўлганлиги сабабли 15 % устама тўланади.

Нодира Каримова
Хамидулла Премкулов
Меҳнатни муҳофаза қилиш ва юридик бўлимлар томонидан тайёрланди