Инсоният COVID-19 пандемияси каби узоқ муддат таъсир кўрсата олувчи касаллик билан юзма-юз келди. Ходимларни саломатлигини ҳимоя қилиш учун ҳамда мақбул меҳнат шароитини яратиш ва меҳнатни муҳофаза қилишга қаратилган профилактик тадбирларни амалга ошириш мақсадида,
Турли даражадаги ҳар бир раҳбар (иш берувчи):
– давлат ҳамда Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш бўйича чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссияси томонидан қабул қилинаётган қарор ва ҳужжатларга қатъий риоя этиши, уларни ҳар бир ходимга етказиши ҳамда бажарилишини таъминлаши;
– бевосита ўз ходимларига меҳнат хавфсизлиги ва гигиенасига оид тавсиялар ва тушунтириш ишларини амалга ошириши;
– имкон қадар йиғилишларни кам ўтказиб, ходимларни шахсий ҳимоя воситалари (бир марталик перчатка, юз ниқоби, санитайзер) билан таъминлаши;
– ходимларни доимий равишда қўллаб-қувватлаб, стресс ҳолатга тушганда, ундан чиқишига ёрдам бериши;
– тиббий ёрдамга муҳтожларга биринчи ёрдам кўрсатиш учун керак бўлган дори воситалари ва тиббий жиҳозларнинг захираси яратиши;
– касаллик аломати бўлган ходимларни (жумладан, енгил иситма, шамоллаш аломатлари, нафас сиқиши, ҳолсизлик) иш жойига қўймаслиги;
– агар ходим иш жойида ўзини яхши хис қилмаса, COVID-19 касаллигининг типик аломатлари аниқланса, уни одамлар кирмайдиган алоҳида жойга олиш ёки эшикни ёпиш орқали хонада изоляция қилиш керак, хонани шамоллатиш учун ойнани очиш зарур. Зудлик билан тез тиббий ёрдамни чақириб, носоғлом ходимни ташкилот ҳудудидан тезда олиб кетилишини таъминлаши шарт.
![[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]](https://kasaba.uz/wp-content/uploads/2024/04/cropped-ohirgi-logo_kasaba_v13-removebg-preview.png)



Ўзбекча
Русский