[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

10.08.2020. Инсон қадри унинг ҳақ ҳуқуқлари устувор даражага кўтарилаётган мамлакатда яшаяпмиз. Бахт-саодат деган тушунчанинг асл моҳияти ҳам инсон омилининг ўтаётган ҳар бир кунидан розилигидадир.

Ҳудудлардаги хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларга кўмак кўрсатиш, оғирини енгил қилиш борасида мамлакатимизда тизимли ишлар олиб борилмоқда.
Хотин-қизларнинг муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш, уларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш бўйича Республика Ишчи гуруҳи март ойида вилоятнинг барча туман ва шаҳарлардаги хотин-қизларнинг муаммолари ўрганилди.

Оқдарё туманида Ишчи гуруҳ аъзолари уйма-уй юриб 35 та маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 175 та кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож ва нотинч-ноқобил оилалар аҳволи ўрганилди.

Ўрганиш жараёнида 186  та муаммолар аниқланди, муаммолар уй-жой билан таъминлаш ва мавжуд уй-жойини таъмирлаш, саломатлигини тиклаш,
турли мақсадларда моддий ёрдам масаласи, иш билан таминлаш, тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун кредит ажратиш масалалари.
Мазкур ўрганишлардан келиб чиққан ҳолда “Хотин-қизларнинг муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш, уларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш борасида” Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси, вилоят ҳокими томонидан аниқ мақсадли чора-тадбирлар дастури тасдқланган.
Дастур ижросини таъминлаш мақсадида Оқдарё туманида ижтимоий ҳимояга мухтож хотин-қизларни моддий ва манавий қўллаб қўвватлаш мақсадида карантин қоидаларига амал қилган ҳолда учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши раисининг ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси Акбар Абдусаидов, Оқдарё туман ҳокими Нажмиддин Сулаймонов, Халқ депутатлари Оқдарё туман кенгашининг барча депутатлари, тумандаги оилавий тадбиркорлик, тикувчилик билан шуғулланишни ўзини бандлигини таъминлаш истагини билдирган 31 нафар хотин-қизларга сертификат ва тикув машиналари топширишди.

Маълумот ўрнида: бугунги кунга қадар Самарқанд вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши томонидан дастур асосида Оқдарё туманидаги 22 нафар хотин қизларга тикув машиналари жами 30.0 млн.сўмлик, 2 нафарга моддий ёрдам даволаниши учун 5.0 млн.сўмлик берилди.

Акбар Абдусаидов

Самарқанд вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши раиси ўринбосари