[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

11.09.2020. Ҳудудлардаги хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларга кўмак кўрсатиш, оғирини енгил қилиш борасида мамлакатимизда тизимли ишлар олиб борилмоқда.

Хотин-қизларнинг муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш, уларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш бўйича Республика Ишчи гуруҳи март ойида вилоятнинг барча туман ва шаҳарлардаги хотин-қизларнинг муаммолари ўрганилди.

Мазкур ўрганишлардан келиб чиққан ҳолда “Хотин-қизларнинг муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш, уларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш борасида” Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси, вилоят ҳокими томонидан аниқ мақсадли чора-тадбирлар дастури тасдқланган.

Дастур ижросини таъминлаш мақсадида бугун вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши томонидан туман ҳокимлиги ҳамкорлигида Ургут тумани чегара ҳудудида яшовчи ижтимоий ҳимояга мухтож 26 нафар хотин-қизларга замонавий тикув машиналари топширилди.