[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

08.10.2020. Тунов куниюртимиз бўйлаб ёмғир ҳам севалади. Бу барчани огоҳ этди. Бироқ ёмғирдан кейинги иссиқ кунлар, қийғос очилган оппоқ пахталар яна теримчилар суръатини оширди. Гўё ҳашарчиларни терим шиддатини асло пасайтирмасликка чақиргандек бўлди.

Ўзбекистон касаба уюшмаари Федерацияси кенгаши раёсатининг “2020 йилиг пахта йиғим-терими мавсумида теримчилар учун шарт-шароитлар яратиб берилиши, мавсум давомида болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатга йўл қўймаслик юзасидан касаба уюшмаларининг жамоатчилик назоратини ташкил қилиш тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида Қашқадарё вилоятининг қатор туманлари далаларида бўлдик.

Масалан, Касби туманида жами 18350 гектар майдонга пахта экилган бўлиб, шундан фермер хўжаликларга тегишли пахта майдони 10350 гектар, кластер корхоналарига тегишли далалар эса 8000 гектарни ташкил этган.

Кластер корхонаси ҳисобланган “Indorama agro” МЧЖда 8 дона “John deere”русумли пахта териш машинасида ҳосилни йиғиб олиш режалаштирилган бўлиб, техникаларнинг мавсумга шайлиги текширилди. Бундан ташқари, жамият раҳбарларига механизаторларни тиббий кўрикдан ўтказиш, уларни махсус пойабзаллар, тиббий ниқоб ва антисептик воситалар билан мунтазам таъминлаб бориш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.

Касби туманидаги “Хўжақарлиқ” қишлоғи ҳудудидаги “Шодиев Беҳруз” фермер хўжалиги даласида эса 80 нафар уюшмаган аҳолидан иборат теримчилар отряди ҳосил хирмони бунёд этишмоқда экан.

Ҳашарчилар учун даланинг ўзида бир маҳал иссиқ овқат ва қайнатилган сув ташкил қилинган.Отряд раҳбари ва фермер хўжалиги томонидан тузилган шартнома мавжуд. Бироқ теримчилар учун овқатланиш жойи ташкил қилинмаган. Дала шийпонидаги сув ҳовузи санитария-гигиена талабларига жавоб бермаслиги аниқланиб, тегишли тавсиялар берилди.

Муборак тумани “Қарлиқ” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги “Муборак пилла” МЧЖга қарашли пиллахонада Шаҳрисабз шаҳри уюшмаган аҳолисидан иборат 102 нафар теримчи жойлаштирилган бўлиб, яратилган шароитлар билан танишганимизда ошхонанинг санитария-гигиеник талабларга жавоб бериши, электр симларининг тартибли монтаж қилиниши, идиш-товоқ ювиш жойи ва озиқ-овқат маҳсулотларини захира сақлашмавжудлиги эътиборимизда бўлди.

Теримчиларнинг соғлигини текшириб бориш учун 3 кишилик тиббиёт бригадаси бириктирилган. Дори-дармонлар етарли. Ичимлик суви 30 тонналик сув ҳовузида сақланмоқда.

Пиллахона ҳудудида чиқиндиларни ташлаш учун ўра қазилмагани аниқланиб, бу бўйича аниқ кўрсатма берилди. Аёллар ҳожатхонаси ёнида йиғилиб қолган чиқиндилар эса шу куннинг ўзида олдирилди.

Шунингдек, Қарши тумани “Ҳилол” қишлоғида яшовчи Нилуфар Номозованинг 10 кунлик терим пулини ололмаётгани ҳақидаги мурожаати ҳам ўрганилди.

Ўрганиш давомида шу нарса маълум бўлдики, “Ҳилол” қишлоғининг уюшмаган аҳли вакилларидан 187-сонли отряд шакллантирилган ҳамда 85 нафар теримчи ҳашарда қатнашаётир.

Улар билан фуқаровий-ҳуқуқий тусдаги шартномалар тузилганлиги, бироқ ушбу шартномалар ҳозирги кунга қадар томонлар ўртасида имзоланмасдан 187-отряд раҳбари Сунбула Бозорованинг ўзида сақланиб келинаётгани аниқланди.

Йўл қўйилган камчиликлар бартараф этилиб, ҳашарчи пахтакорларнинг “Аслон бобо набираси Жасур” фермер хўжалигидан терилган 6 кунлик (34 878000 сўм) ҳамда “Жўраев Самад Аҳмедович” хўжалиги даласидан 4 кунлик (26 166 000 сўм)иш ҳақлари тўлаттириб берилди…

Анвар Хўжақулов

ЎзКУФК аппаратининг Қашқадарё вилояти бўйича меҳнат техник инспектори

Шамсиддин Сатторов

меҳнатҳуқуқ инспектори