[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

09.10.2020. Касаба уюшмалари томонидан хотин-қизлар муаммоларини аниқлаш мақсадида ўтказилган ўрганишларда Урганчлик бир қатор аёллар тикувчиликка иштиёқи борлигини, бироқ рўзғордан ортиб, замонавий тикув дастгоҳлари ололмаётганликларини билдирган эдилар.

Яқинда уларнинг 12 нафарига замонавий тикув дастгоҳлари тантанали равишда топширилди. Тадбирда сўзга чиққан Урганч шаҳар ҳокими Шуҳрат Абдуллаев, Хоразм вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси раисининг ёшлар масалалари  бўйича маслаҳатчиси Бахтиёр Исмоилов ва бошқалар мамлакатимизда хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш мақсадида олиб борилаётган чора-тадбирлар ва уларнинг аҳамияти тўғрисида алоҳида тўхталиб ўтдилар.

Болалигидан миллий либослар тикишни орзу қилиб, иқтисодий имкониятлари туфайли ушбу орзусига эришолмай келаётган Динора Бекпўлатова, аёллар сумкалари тикишни яхши кўрадиган Ферузабону Дўсчонова, бир вақтнинг ўзида вояга етмаган тўрт фарзандни тарбиялаш билан бирга уйда ишлаш имкониятига эга бўлган Индира Бекжонова каби хотин-қизлар ўзларга туҳфа қилинган тикув машиналаридан самарали фойдаланиб, рўзғорларига барака киришидан мамнун эканликларини билдирдилар.

Тадбирда аёлларда тадбиркорлик фаолиятини янада кенгайтириш истаги пайдо бўлса, уларни  яна қўллаб-қувватлаш чоралари кўрилиши ҳам таъкидлаб ўтилди.