[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

13.10.2020. Олий Мажлис Сенати аъзолари ва Қонунчилик палатаси депутатлари, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси ва бошқа жамоат ташкилотлари вакилларидан иборат респуб­лика ишчи гуруҳи Қораўзак туманидаги ҳолатларни ўрганди ва пахта далаларида баъзи отряд бошлиқларининг пахта теримчиларига иккинчи терим учун 1200 сўмдан тўлаётганини аниқлади.

Ўрганиш давомида Қораўзак тумани «Бердақ» ОФЙ ҳудудидаги «Имом Ёқуб» ва «Кулки кужак» фермер хўжаликлари пахта далаларида ҳосилни йиғиб-териб олаётган 100 га яқин теримчилар билан бўлган суҳбатларда ҳар бир килограмм пахта учун қўшимча 200 сўмдан тўланмагани, иккинчи теримда 1 килограмм пахта учун 1200 сўмдан терим пули берилгани аниқланди. Ҳаттоки, отряд бошлиқлари иккинчи теримда 1400 сўмдан тўланишини билмаслиги ҳам ­айтиб ўтилди.
Суҳбатлар асноси ишчи гуруҳ аъзолари масъуллар ва теримчиларга Вазирлар Маҳкамасининг 8 сентябрдаги «2020 йил пахта ҳосилини йиғиб-териб олиш ишларини уюшқоқлик билан ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори асосида ҳар бир терилган 1 килограмм пахта учун қўшимча 200 сўмдан тўланиши бўйича тушунтириш беришди.
Ишчи гуруҳ Хўжайли, Шуманай, Тахтакўпир, Чимбой ва Нукус туманларида ҳам бўлди. Яратилган шароитлар кўздан кечирилди. Далаларда пандемия шароитини инобатга олиб, пахта йиғим-терими ишлари санитария-гигиена қоидаларига риоя қилган ҳолда ташкиллаштирилгани, теримда иштирок этаётган теримчилар учун муносиб меҳнат ва дам олиш шароитлари яратилганига гувоҳ бўлинди.
Эслатиб ўтамиз, пахта йиғим-терими давомида мажбурий меҳнатга йўл қўймаслик ҳамда теримчилар учун муносиб меҳнат ва дам олиш шароитларини яратилишда мутасадди ташкилотлар устидан қатъий назоратни таъминлаш бўйича ташкил қилинган ­республика ишчи гуруҳи айни пайтда Қорақалпоғистонда бўлиб турибди.

Есимхон Қаноатов