[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

14.10.2020. Кўп ҳолларда ходимларнинг асоссиз ишдан бўшатилишида раҳбарларнинг ўзи айбдор бўлади. Бундай ҳолат иш берувчининг ҳуқуқий билими етарли эмаслиги ёки мен бу ернинг раҳбариман “мени айтганим бўлади” қабилида иш тутиши натижасида келиб чиқади.

Фарғона шаҳар солиқ коллежининг етти нафар ўқитувчиси ҳам иш берувчининг ғайриқонуний чиқарган буйруғи оқибатида ишдан бўшатилган эди. Ишсиз қолган ходимлар бузилган ҳуқуқларини тиклашда амалий ёрдам сўраб Фарғона вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмасига мурожаат қилишади.

Мазкур мурожаат бирлашма ходимлари томонидан ўрганилганида Фарғона солиқ коллежи директорининг шу йилнинг 30 июндаги 39-шт-сонли буйруғи билан Илхомжон Ғанибоев, Раджаббой Сафаров, Махарамой Юлчибаева, Умида Эргашева, Омонжон Ахмедов, Абдуқодир Жакбаров ва Аббосхон Маматқулов билан тузилган меҳнат шартномаси Меҳнат кодексининг 100-моддаси 2-қисми 1-бандига асосан бекор қилинганлиги аниқланади.

Ўрганиш давомида иш берувчи ходимларини ишдан бўшатишда меҳнат қонунчилигининг бир қатор талаблари қўпол равишда бузилгани, хатто ходимлар ишдан бўшатиш ҳақидаги буйруқ билан таништирилмагани, меҳнат дафтарчалари ҳам қайтариб берилмагани  аниқланади.

Бирлашма томонидан Фарғона солиқ коллежи раҳбариятига қонунбузилиш ҳолатини олдини олиш юзасидан тақдимнома киритади. Бироқ коллеж директори ишдан бўшатилган ходимларини ишга қайтариш ўрнига турли баҳоналар билан тақдимномани рад этади.  

Шундан сўнг иш берувчининг мазкур буйруқларини бекор қилиб,
етти нафар ўқитувчини ишга тиклаш ҳамда мажбурий бекор юрган кунлари учун ўртача иш ҳақи ундириш ҳақида Фарғона туманлараро судига даъво ариза киритилади.

Фарғона вилояти касаба уюшмаси ташкилотлари бирлашмаси томонидан хуқуқи бузилган 7 нафар ўқитувчи ходимларни манфаатини кўзлаб, киритилган даъво аризаси Фарғона туманлараро суди томонидан кўриб чиқилиб, ҳал қилув қарори билан Фарғона солиқ коллежининг
2020 йил 30 июндаги 39-шт сонли буйруғи бекор қилиниб, етти нафар ўқитувчи Илхомжон Ғанибоев, Раджаббой Сафаров, Махарамой Юлчибаева, Умида Эргашева, Омонжон Ахмедов, Абдуқодир Жакбаров ва Аббосхон Маматқуловни ўз ишларига тиклаш ҳамда мажбурий бекор юрган кунлари учун жами 41 млн. 4 минг 876 сўм миқдорида ўртача иш ҳақлари ундирилиб, ушбу ходимларнинг қонуний ҳуқуқлари тикланади. 

Авазхон Тураходжаев 

Фарғона вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашма кенгаши юрисконсулъти