19.10.2020. Жорий йилги пахта йиғим-терими мавсумида мажбурий меҳнатга йўл қўймаслик ҳамда теримчилар учун муносиб меҳнат ва дам олиш шароитларини яратиш бўйича республика ишчи гуруҳи Қорақалпоғистон Республикасида ўрганиш ишларини давом эттирмоқда.
Ишчи гуруҳ аъзоларидан иборат кичик гуруҳлар 14 та туманидаги пахта далаларида бўлди. Теримчилар билан белгиланган тартибда меҳнат шартномаларининг имзолангани, терим пулларининг ўз вақтида берилаётгани ўрганиляпти. Меҳнат шартномаларининг аҳамияти, у фермер хўжалигининг теримчи олдидаги мажбуриятининг ҳуқуқий асоси экани тушунтириляпти. Бундан ташқари, теримчилар учун иссиқ озиқ-овқат ташкиллаштирилгани, келиб кетиши учун транспорт воситалари жалб этилгани ҳам ишчи гуруҳининг диққат марказида.
Теримчилар билан суҳбатда улар ўзлари учун яратилган шароитлардан хурсанд экани, маданий ҳордиқ чиқариши учун концерт дастурлари ташкил этилаётганини эътироф этмоқда.
Давра сухбатлари ўтказилиб, мажбурий меҳнатнинг ҳар қандай кўринишига йўл қўйган мансабдор шахсларга нисбатан қонуний чоралар кўрилиши тушунтириляпти. Эътиборлиси, ўрганишлар жараёнида мажбурий меҳнат ҳолатлари аниқланмади.
Абдувоҳид Йўлдошев
Авиация ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши бош мутахассиси,
Ишчи гуруҳ аъзоси