26.10.2020. Ўзбекистон маданият, спорт ва туризм ходимлари касаба уюшмаси Самарқанд вилояти бирлашган қўмитасининг конференцияси бўлиб ўтди.
Конференцияда Ўзбекистон маданият, спорт ва туризм ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси Шухрат Дехқонов, ташкилий ишлар бўйича бош мутахассиси Махлиё Холбоева, вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши раиси Сухроб Рафиков, Олий Мажлис Сенати аъзоси Фармон Тошев, Самарқанд вилояти телерадиокомпанияси раҳбари Мирзо Ихтиёров, “Овози Самарқанд” газетаси бош мухаррири Боходир Рахмонов, вилоят Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи Шухрат Рўзиев, вилоят Ёзувчилар уюшмаси раиси Тошпўлат Тугалов, вилоят туризим департаменти бошлиғи Дилшод Нарзиқулов, вилоят Маданият бошқармаси бошлиғи ўринбосари Насимов Зиёдулло , “Ипак йўли” халқаро туризм университети вакили, Самарқанд жисмоний тарбия институти масъул ходимлари, тармоқ касаба уюшмалари Республика кенгашларининг вилоят бўйича масъул ташкилотчилари, йирик бошланғич ташкилот раислари ва бирлашма кенгаши ходимлари иштирок этди.
Конференция кун тартибида Ўзбекистон маданият, спорт ва туризм ходимлари касаба уюшмаси Самарқанд вилоят бирлашган қўмитасини ташкил этиш, қўмита таркибини сайлаш, бирлашган қўмита раиси ва раис ўринбосарини сайлаш тўғрисидаги масалалар кўриб чиқилди.
Конференцияда 11 нафар раёсат аъзолари сайлаб олинди. Шундан сўнг ташкилий масала кўрилди. Шу пайтгача Ўзбекстон истемол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг Самарқанд вилояти бўйича масъул ташкилотчиси лавозимида ишлаб келган Очилов Жушқин Мардиевич Ўзбекистон маданият, спорт ва туризм ходимлари касаба уюшмаси Самарқанд вилоят бирлашган қўмитаси раиси лавозимига сайланди. Бирлашган қўмита раиси ўринбосари лавозимига Ҳазратқулов Аббос Ёқубжон ўғли сайланди.
Конференция якунида вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши раиси Сухроб Рафиковга 25 октябр “Ички ишлар ходимлари куни” муносабати билан ички ишлар ходимлари ўртасида ўтказилган спорт мусобақасига қушган хиссаси учун Самарқанд вилоят Ички Ишлар Бошқармаси бошлиғининг Фахрий ёрлиғи топширилди.