09.11.2020. Ҳозирги кунда коронавирус инфекцияси пандемия даражасида дунё бўйлаб 200 тадан ортиқ давлатларда тарқалди, мазкур инфекциянинг мамлакатимизда тарқалишининг олдини олиш, қулай санитария-эпидемиологик муҳитини таъминлаш ва аҳоли саломатлигини муҳофаза қилишда ҳукуматимиз томонидан кўрилган чора-тадбирлар билан бир қаторда тиббиёт ходимлари жонбозлигини алоҳида айтиб ўтиш зарур.
Фарғона вилоятида ҳам кўринмас ёв – коронавирус инфекцияси билан курашишда тиббиёт ходимлари ўз жонларини гаровга қўйиб касалланганларни соғайтириш, уларни соғломлаштириш, карантин ҳудудлардаги фуқароларнинг кўнглини кўтаришдек ишларни шу муқаддас касб эгалари – шифокор ва ҳамширалар олиб бордилар. Афсуски, ушбу шарафли бурчини бажаришда вирус юқиши оқибатида жонларини фидо қилган оқ халатли қахрамонларимиз ҳам бўлди. Уларнинг оила аъзоларига давлатимиз раҳбари ва ҳукуматимизнинг алоҳида ғамхўрлиги, эътибори қаратилди.
Шу ўринда касаба уюшмалари ҳам ўзининг вазифаларидан келиб чиқиб, шифокорларга карантин даврида узлуксиз ишлашлари учун шароит яратишда, уларнинг қисман таъминотида бевосита ва билвосита камарбаста бўлдилар.
Уларнинг соғликларини тиклаш хозирги шароитда жуда долзарб аҳамият касб этади. Ахир, кўринмас ёвнинг чекинишини жаҳон афгор оммаси ҳам аниқ тахмин қила олмаяпти. Демак, бизга – халқимизга соғлигини сақлаши учун, уларни соғломлаштириш учун шифокорларимиз узоқ ва мудом керак.
Шу кунларда шарафли касб эгалари – Тиббиёт ходимлари куни юртимизда кенг нишонланади. Ушбу муносабат билан вилоятда коронавирус инфекциясини тарқалишига қарши курашишда жонбозлик кўрсатган 17 нафар тиббиёт ходимлари Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси тасарруфидаги “Кўхинур” сиҳатгоҳига имтиёзли равишда соғломлаштиришга жалб этилди. Ушбу муносабат билан Фарғона вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши фаоллар залида шифокорлар сиҳатгоҳ йўлланмалари билан тақдирланди.
Ушбу хайрли ишлар давом эттирилади.
Ғанишер Пайзиев
Фарғона вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши раисининг Ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси