13.11.2020. Фарғона вилояти касаба уюшма ташкилотлари бирлашмасида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг саккизинчи Қурултойининг мазмун-моҳиятига бағишланган тадбир ўтказилди.
Унда Ўзбекистон Республикаси Президентининг касаба уюшмаларига табриги, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси Қудратилла Рафиқовнинг VIII қурултойдаги маърузаси, шунингдек, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси VIII қурултойи делегатларининг мамлакатимиз халқи, ишчи-меҳнаткашлар, касаба уюшмалари ташкилотлари ва ижтимоий шерикларга Мурожаати тармоқ касаба уюшмалари раислари ва етакчилар иштирокида ZOOM дастури орқали қизғин муҳокама қилинди.
Таъкидланганидек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг касаба уюшмаларига табриги ва 11 ноябрни — касаба уюшмалари куни этиб белгилаш таклифи касаба уюшмалари ҳаётида тарихий кун бўлди.
Албатта, бу таклиф барча меҳнаткашларни қувонтириб юборди. Энди 11 ноябрь санаси республикамизда байрам қилиб нишонланади. Бу касаба уюшмалари ходимларига бўлган катта ишончдан далолатдир. Энди барчамиз касаба уюшмаларига билдирилган юксак ишончни бир мушт бўлиб, якдил бўлиб янада кўпроқ меҳнат қилиб оқлаймиз. Зеро, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси Қудратилла Рафиқов таъкидлаганидек, Янги касаба уюшмалари, албатта, Янги Ўзбекистонни қуриш ишига ўзининг салмоқли ҳиссасини қўшади. Ушбу Мурожаатни барча касаба уюшмалари фаоллари кўтаринки руҳда қабул қилдилар.
Бугун касаба уюшмалари юрт тараққиёти йўлида юқори чўққиларни кўзлаб фаолият кўрсатмоқда. Касаба уюшмалари тизимида юз бераётган улкан янгиланишларнинг юртимиз тақдири билан узвий боғлиқ энг муҳим жиҳатлари юзасидан кўтарилган масалалар ҳеч кимни бефарқ қолдираётгани йўқ.
Йиғилишда касаба уюшмаларининг жамият ҳаётидаги ўрни тобора юксалиб, ишчиходимларнинг ҳақҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишдаги ваколат ва имкониятлари кенгайиб бораётганлиги алоҳида қайд этилди.
Э.Нуралиев
Фарғона вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши раиси